currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

19.06.2024

eye

128

Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Халқаро Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.

Мазкур кенг кўламли спорт тадбирининг иштирокчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси қатнашади.  

Қайд этиш лозимки, тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ташкилий кўмагида ўтказилмоқда.

Янги Нафас лойиҳаси 2020 йилдан бошлаб нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатларни ҳам қамраб олган кенг кўламли спорт ҳаракатига айланган. Ўтган йиллар давомида 750 мингдан зиёд киши унда фаол иштирок этиб, соғлом ва фаол турмуш тарзини тарғиб этиш орқали оммавий югуриш мусобақаларини спорт байрамига айлантирди.

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаларини ташкил этади. Бўлажак Ватан қалқони мусобақасида олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари иштирок этади. Ушбу тадбир жисмоний чидамлиликни ривожлантириш ва куч тузилмалари вакилларини бирлаштиришга қаратилган.

«BYD Янги нафас» ва Ватан қалқони оммавий югуриш мусобақаларида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этади. 

Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 км бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади.

Тошкентда пойга старти «Янги Ўзбекистон» боғида берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 07:00 да бошланади.

Ҳар бир шаҳарда оммавий югуриш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Енгил атлетика федерацияси томонидан тайёрланган малакали ҳакамлар, мураббийлар ва кўнгиллилар тадбирга жалб этилади.

— Ўзбекистонда оммавий спорт қайта жонланишни бошидан кечирмоқда. Фуқаролар спорт тадбирларининг фаол иштирокчисига айланиб, оммавий югуриш мусобақалари ва марафонларни тарғиб қилиш бўйича кўп йиллик ишлар ўз самарасини бермоқда, — дейди Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев. — Иқтидорли спортчилар ёшларга ўрнак бўлмоқда ва Халқаро Олимпия кунига бағишланган «BYD Янги Нафас» оммавий югуриш мусобақаси ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган спортчиларимизни қўллаб-қувватлашда муҳим ташаббус бўлади”.

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари арафасида Халқаро Олимпия кунини нишонлаш алоҳида аҳамият касб этади.

23 июнь куни бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар 2024 йилги ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Олимпия чемпионлари ва спортчиларни қўллаб-қувватлаши ва ҳурматини намойиш этиш учун кўплаб спорт тадбирларига қўшилади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Олимпия ҳаракати тамойилларига амал қилган ҳолда, оммавий спорт билан бир қаторда юқори ютуқлар спортини ҳам ривожлантиришни рағбатлантириб, унинг жамият ва ҳар бир инсон учун муҳимлигини таъкидлаб, ушбу қадриятларни тарғиб этишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

Халқаро Олимпия кунига тайёргарлик кўриш доирасида Қўмита олимпия спорт турларига кирувчи турли йўналишлар бўйича кенг қамровли тадбирлар дастурини ишлаб чиқмоқда. Бу иштирокчиларга ўзини жаҳон спорт ҳамжамиятининг бир қисми сифатида ҳис қилиш имконини беради.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 506

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 307

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 257

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
974

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.