Ҳуқуқ
12.08.2024
1 194
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга “амнистия” эълон қилинди. Ерларни қонунийлаштириш қандай асос ва тартибда кечади?
1. Қонунни қабул қилиш зарурияти нимадан иборат?
Ҳозирги кунда ҳуқуқий ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ бўлмаган, ер участкасидан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келаётган ёки ерга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш масаласи ер эгасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етмаганер участкалари мавжуд.
Қолаверса, амалдаги қонунчиликда ушбу ерларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш учун ҳуқуқий асос ҳам, ваколатли орган ҳам белгиланмаган.
Ҳозиргача ҳуқуқларни эътироф этиш масаласида жами 5 марта “акция” эълон қилинган. Хусусан:
республика бўйича: 03.08.2016 йилдаги 251-сон Ҳукумат қарори асосида 695 738 та, 20.04.2018 йилдаги ПФ–5421-сон Фармон асосида 621 580 та;
айрим ҳудудларда: 19.04.2021 йилдаги 223-сон Ҳукумат қарори асосидаНукус шаҳрида, 13.08.2021 йилдаги 520-сон Ҳукумат қарори асосида
Асака, Шаҳрихонда, 28.07.2023 йилдаги ПФ–119-сон Фармон асосида Қорақалпоғистонда.
Шу сабабли, жорий йилнинг 5 августида Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунимзоланди.
Қонун 35 моддадан иборат бўлиб, 2028 йил 1 январга қадар амал қилади. Мазкур Қонун 3 ойдан кейин кучга киради.
2. Қандай тоифадаги мулкларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади?
Қонунга асосан қуйидаги кўчмас мулкларга нисабатан ҳуқуқлар эътироф этилиши белгиланди:
1) 2018 йил 1 май кунига (2018 йилдаги “бир марталик акция”га) қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
2) 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
3) “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
4) 2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига;
(“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ (15.09.2020 й. таҳрири) вилоят, туман, шаҳар ҳокимликларининг ер муносабатлари соҳасидаги қарорлари Халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.
5) боғдорчилик ва узумчилик ширкатлариҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;
6) кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартга қадар жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига;
7) давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига;
8) ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътирофэтилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига.
Бунда, ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсонтўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланмоқда.
3. Кўчмас мулклар қандай шартлар асосида қонунийлаштирилади?
Ҳуқуқларни эътироф этишнинг асосий шартлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
1) ер участкаси бошқа шахсга ажратилмаганлиги ёки аукционга чиқарилмаганлиги;
2) ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
3) ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
4) муҳофаза зонасида, суғориладиган ердажойлашмаганлиги;
5) бош режа талабларига зид эмаслиги(мавжуд бўлса)
6) ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар(инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
4. Эгаллаб олинган ҳамма ҳудуд қонунийлаштирилиб бериладими?
Якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача эътироф этилади:
1) 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;
2) 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукусшаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.
Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалигиюритиш учун расмийлаштириб берилади.
Шунингдек, ер участкалари бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибидан Тошкент, Нукус шаҳарлари ёки вилоят марказлари ҳудуди таркибига ўтказилган ҳолларда, ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи улар аввал жойлашган маъмурий-ҳудудий бирликдагиижара ҳуқуқини эътироф этиш шартларига мувофиқ амалга оширилади
5. Кимга мурожаат қилиш керак?
Фуқароларнинг ҳеч бир давлат органига мурожаат қилиш талаб қилинмайди.
Барчасини давлат органлари фуқаролар учун ўзлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
Ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади, бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили вилоят ҳокимлари таклифлари асосида режа-жадвал тасдиқлайди, унга асосан:
1) Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларникиритади;
2) 10 дан ортиқ ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;
3) Автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғмажилд маълумотлари тегишли фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг эълонлар учун бурчакларида, Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ахборот манбаларида жамоатчиликка эълон қилинади;
4) манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ушбу маълумотлар бўйича ваколатли ташкилотларга шикоят қилиши мумкин;
5) тўпланган барча ҳужжатларнинг тўлиқлигива қонунийлиги тизим орқали Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаларитомонидан ўрганиб чиқилади;
6) ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан хабарнома юборилади (фуқаро ариза бериши талаб этилмайди);
7) хабарнома асосида бир марталик тўловниамалга оширганларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади(ерга – ижара ҳуқуқи, бино-иншоотга – мулк ҳуқуқи).
Иш давомида юзага келадиган жорий масалаларни ҳал қилиш учун халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан барча ваколатли органларнинг туман бўлинмаларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилади.
6. Қанча тўлов ундирилади?
Ҳуқуқларни эътироф этганлик учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:
1) Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари(1,7 млн сўм);
2) Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм);
3) вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари
(680 минг сўм);
4) бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм);
5) Қолган ҳолларда эса (ҳужжатда кўрсатилганидан ортиқча эгалланган ерлар, тижорат мақсадлари учун ажратилган ерларда), бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади (ўртача аукцион баҳоси туманлар ва маҳаллалар кесимида Давактив агентлиги томонидан ҳар олти ойда эълон қилинади).
Бунда, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.
(бир марталик тўловларнинг 64% қисмикўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги инфратузилмани ташаббусли бюджетлаштириш тадбирларига йўналтирилади).
7. Ишларнинг қонуний бўлишини ким назорат қилади?
Прокуратура, ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, экология ва кадастр органлари Қонунни амалга оширишда давлат назоратини ўрнатади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори билан ҳар бир маҳаллада жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.
Жамоатчилик гуруҳига маҳалла жойлашган округдан сайланган туман Кенгаши депутати(гуруҳ раҳбари), маҳалла раиси, ҳар 100 нафароиладан камида 1 нафардан фуқароларкиритилади.
Вазифалари: аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, маълумотлар тўғрилигини кузатиб бориш, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари қарорлари лойиҳаларининг муҳокамасида иштирок этиш ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади
Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?
Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.