#NoComment
12.05.2026
293

Мамлакатимизда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш қонун билан тартибга солинади. Аммо айрим фуқаролар ер ажратилмаган, рухсатнома олинмаган ёки қурилиш меъёрлари бузилган ҳолатда иморат қуриб қўйишади. Бу ҳолат фуқаролик кодексининг 212-моддасида ўзбошимчалик билан иморат қуриш деб аталади.
Қуйидаги шартлардан бирортаси бўлса, у ҳолда иморат ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади:
— Қурилиш учун ер ажратилмаган бўлса;
— Махсус рухсатнома (лойиҳа, архитектура розилиги) олинмаган бўлса;
— Қурилишда белгиланган меъёр ва қоидаларга риоя қилинмаган бўлса.
— У иморатга мулк ҳуқуқини ололмайди;
— У бундай иморатни сота олмайди, ижарага бера олмайди, ҳадя эта олмайди ёки бошқа битимлар тузолмайди.
— Агар кимнингдир ҳуқуқлари бузилган бўлса ёки давлат органлари даъво қилса, суд қарори билан иморат бузиб ташланади.
— Иморатни қурган шахс уни ўзи ёки ҳисобига бузиши шарт бўлади.
Баъзи ҳолларда — агар ер эгаси (масалан, доимий фойдаланувчи ёки меросхўр) бўлса — у иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
Агар суд розилик берса, у ҳолда бу шахс қурилиш учун сарфланган харажатларни иморатни қурган одамга тўлаб беради.
— Агар иморат бошқа одамларнинг ҳуқуқларига зарар етказса;
— Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирса — бу ҳолатда ҳеч қачон мулк ҳуқуқи берилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.