Ҳуқуқ
29.11.2024
337
Ўзбекистон Республикаси “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бу саволга юридик жавоб берилган. Унга кўра:
Уй-жой қурувчилар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида қурилган ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари жиддий равишда бузилган ҳолда тикланган уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан қуриш аниқланган тақдирда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қуриш ҳолати тўғрисида далолатнома тузилади.
Далолатнома тузилиши билан бир вақтда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади. Кўрсатманинг нусхаси ўзбошимчалик билан тикланган иморат тўғрисидаги масалани кейинчалик белгиланган тартибда ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.
Ҳуқуқи бузилган шахснинг ёхуд тегишли давлат органининг даъвоси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига кўра уни қурган шахс томонидан ёхуд унинг ҳисобига бузиб ташланиши керак, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қурувчи уй-жой қуриш ёки реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.