currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларВақтинчалиқ меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси кимларга ва қанча миқдорда тўланади?

Вақтинчалиқ меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси кимларга ва қанча миқдорда тўланади?

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2025

eye

1 119

Вақтинчалиқ меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси кимларга ва қанча миқдорда тўланади?

Баъзида ходимлар бетоблиги туфайли ишга чиқолмай  қолиши мумкин. Ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври учун тўловлар қандай тартибда амалга оширилиши ҳар фуқаро учун қизиқ бўлиши табиий.

Ушбу ҳолатда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган  “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-банди Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар, ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:

— байналминал жангчиларга;

— қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;

— Чернобил АЕСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;

— Чернобил АЕСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;

— меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган ходимларга;

— пандемия, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда, ушбу фавқулодда вазиятларга сабабчи бўлган инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ва 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар).

Низомнинг 23-бандига мувофиқ эса, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга умумий иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

— умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;

— умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

— умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Юқоридаги тоифаларга кирмаган ходимларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

— умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

— умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Улашиш: