currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликлар"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратиш тартиби қандай? Муҳим 7 саволга жавоб

"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратиш тартиби қандай? Муҳим 7 саволга жавоб

Life Style

calendar

07.05.2025

eye

137

"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратиш тартиби қандай? Муҳим 7 саволга жавоб

Ҳукуматнинг 2025 йил 2 май санасида қабул қилинган 290-сонли қарорига асосан, 2025 йил 15 майдан талаба ёшларнинг таътил даврида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконини берувчи "Work and travel" дастурларида иштирок этишини рағбатлантириш мақсадида уларга ссуда ажратиш тартиби амалиётга жорий этилиши белгиланди. Ссуда деганда, қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз тушунилади.

Ссуда кимларга берилади?

Cсуда олиш учун ариза берувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;

— Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотининг кундузги, кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно) бўлиши;

— Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши.

 

Ссуда миқдори қанча?

Ссуда “Work and travel” дастури доирасида хорижий давлатга бориш ва келиш учун авиачипта харид қилиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш учун берилади. Унинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварини ташкил этилади.

 

Ссуда 1 йил давомида неча нафар аризачига берилади?

Ссуда ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича юқорида келтирилган талабларга тўлиқ мос келган 2 000 нафаргача талаба ёшларга ажратилади.

Бир календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ссуда ажратиш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда ссуда олиш учун келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

 

Ссуда олиш учун мурожаат қилиш тартиби қандай?

Ариза берувчи ссуда олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши лозим?

Ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши лозим:

— “Work and travel” дастури мавжуд бўлган хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

— ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаган ҳолларда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси – агар мавжуд бўлса;

— виза.

 

Ссуда ариза топширгандан сўнг, қанча муддатда ажратилади?

Ариза берувчи белгиланган талабларга мос келганда, унга QR-кодли маълумотнома тизим орқали юборилади. Шундан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги 3 иш куни ичида ссудани тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси ҳисобварағига, Ёшлар ишлари бошқармаси эса 3 иш куни ичида қарз шартномасида реквизитлари кўрсатилган ариза берувчининг банк картасига ўтказади.

 

Ссудани қайтариш тартиби қандай?

Ариза берувчи унга берилган визада қайд этилган хорижий давлатда бўлишнинг сўнгги санасидан бошлаб 1 ой ичида ссудани қайтариши лозим.

Агар ариза берувчи ажратилган ссуда ҳисобидан хорижий давлатга бормаган бўлса, унга ваколатли орган томонидан ссудани қайтариш ҳақида талабнома юборилган санадан бошлаб 15 кун ичида ажратилган ссудани тўлиқ қайтариши шарт.

Ушбу маблағлар белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолларда тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси ариза берувчига
ва агар қарз шартномаси кафил томонидан имзоланган бўлса, унга ссудани 15  календарь кундан кўп бўлмаган муддатда қайтариш ҳақида нотариус орқали
ёзма билдиришнома юборади.

Агар қарздорлик қопланмаса, белгиланган тартибда муддати ўтган қарздорликни мажбурий ундириш чоралари кўрилади.

 

Наргиза Шарипова,

“Адолат” миллий ҳуқуқий

ахборот маркази масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 375

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 295

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 154

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
970

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.