currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖамоа шартномасида қандай шартлар бўлмаслиги керак?

Жамоа шартномасида қандай шартлар бўлмаслиги керак?

Содда талқин

calendar

21.03.2026

eye

125

Жамоа шартномасида қандай шартлар бўлмаслиги керак?

Жамоа шартномаси — бу иш берувчи билан ходимлар (ёки уларнинг вакиллари — касаба уюшмаси) ўртасида тузиладиган, меҳнат шароитлари, ижтимоий кафолатлар ва корхонадаги ички муносабатларни тартибга солувчи келишувдир. У одатда корхона, ташкилот ёки муассаса даражасида қабул қилинади.

Жамоа шартномасида нималар белгиланади?

Одатда унда қуйидагилар кўрсатилади:

— иш ҳақи тизими ва қўшимча тўловлар

— иш вақти ва дам олиш вақти

— меҳнат муҳофазаси чоралари

— ижтимоий имтиёзлар (моддий ёрдам, компенсациялар)

— таътиллар бериш тартиби

— хотин-қизлар ва ёшлар учун кафолатлар

— низоларни ҳал қилиш тартиби

— иш берувчи ва ходимлар мажбуриятлари

Жамоа шартномасида бўлмаслиги керак бўлган шартлар

Қонунга кўра, жамоа шартномаси ходимлар аҳволини ёмонлаштирувчи ёки қонунга зид шартларни ўз ичига олмаслиги керак.

 

Жамоа шартномасида қуйидаги шартлар бўлмаслиги керак:

ходимларнинг ҳолатини мазкур ходимларга татбиқ этиладиган қонунчиликка ёки жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган;

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;

ички даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган.

Агар жамоа шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар бўлса, бундай шартлар ҳақиқий эмасдир. Жамоа шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги жамоа шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

Нажмиддин Эшмурзаев,
Сариосиё туман адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

Улашиш: