currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларЖамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси

#NoComment

calendar

16.10.2025

eye

103

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси

Фуқаролар уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш орқали ўз маблағларини кўчмас мулкка самарали сарфлаш, ўз уй-жойига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ишончини мустаҳкамлайди. Шундай экан, мулкдорларнинг мулклари жамоат эҳтиёжлари учун олиниши ҳам қонунчилик талабларига муносиб тартибда амалга оширилиши лозим. Ушбу муносабатни тартибга солишда асосий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 йилдаги 846-ХИИ-сонли Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонуни ҳисобланади. Ушбу қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш субъектларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат бир марта берилади. Бунда хусусийлаштириш субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган (уй рўйхатидан ўтган) Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар. Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган шахслар давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш билан боғлиқ муносабатга бир марта киришишлари мумкин.

Энди қайси ҳолатларда давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин?

Фуқароларнинг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Фуқароларга қарашли бўлган уй, иморат ва иншоот ушбу Қонун амалга киритилганидан кейин бузилгани тақдирда ана шу фуқароларга, улар оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйда доимий яшаб турган ва уй рўйхатидан (пропискадан) ўтган бошқа фуқароларга ўз хоҳишига кўра ҳамда томонларнинг келишувига биноан текинга квартира олиш ёҳуд тегишли корхона, муассаса, ташкилот томонидан янги жойда уй, иморат ва иншоот қурилиб, ўз мулклари қилиб берилиши ёки бузилган уй, иморат, нобуд бўлган экин ва дов-дарахтлар эвазига товон пули олиш ҳуқуқи берилади.

Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ўз ходимлари ҳамда пенционерлари уй-жой қурилиши ёки уйни хусусийлаштириш мақсадида олган қарзи ёки кредитини тўлиқ ёҳуд қисман тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ҳар қандай коʼчмас мулклар хусусийлаштириш объектлари боʼлиб хизмат қилсиҳи мумкинми?

— Бунда уй-музейлар, меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликлари ҳисобланувчи квартира ва уйлар;

— уй-музейлар, шунингдек моддий маданий мерос объектлари бўлган квартиралар ва уйлар;

— умумий ётоқларнинг хоналари;

— белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган квартиралар;

— хизмат квартиралари, хоналари (уйлари);

— икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган бўлсаю, улардан айримлари хусусийлаштиришга рози бўлмаган квартиралар хусусийлаштирилиш объектиига киритилиши мумкин эмас.

Албатта, хусусийлаштиришда субъектлари давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришда тенг ҳуқуқларда иштирок этиши, хусусийлаштиришнинг ихтиёрийлик асосида бўлиши, хусусийлаштиришнинг уй-жой муаммосини ҳал этиш билан ўзаро алоқадорлиги, ҳақ эвазига ва текинга бериш хусусиятининг уйғунлаштирилиши, фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, ошкоралик, ижтимоий адолатга риоя этилиши ҳамда хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши жараёни устидан давлат ва жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши каби асосий қоидаларга амал қилиниши лозим. 


Бехрўз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
831

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
701

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
585

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
549

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.