#NoComment
15.05.2025
1 021

Бугунги кунда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атрофдагиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳар бир жамият аъзоси олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Айниқса, жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳолатлари кўплаб инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, бундай хатти-ҳаракатлар қонун билан тартибга солинади ва тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Тамаки маҳсулотлари — сигарет, электрон сигарет, вейп, нос ва бошқа шу каби воситалар инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Буларни истеъмол қилувчи шахс нафақат ўз соғлиғини хавф остига қўяди, балки атрофдагилар, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёллар саломатлигига ҳам таҳдид солади. Пассив чекиш деб аталувчи ҳолат яъни чекмайдиган инсоннинг тамаки тутунини нафас орқали қабул қилиши ҳам кўплаб касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасида ҳам жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш қонун билан тақиқланган.
2023 йилда қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига биноан алкоголь маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш тақиқланганлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56(1)-моддасига кўра иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёшлар орасида бу борадаги тушунча ва маданиятни шакллантириш ҳам жуда муҳимдир. Ота-оналар, ўқитувчилар ва кенг жамоатчилик болалар ва ўсмирлар орасида тамакига қарши онгли иммунитетни ривожлантириши зарур. Чунки бугунги ёш авлод — эртанги жамиятнинг соғлом асоси ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш — бу шунчаки шахсий одат эмас, балки бошқа инсонларнинг ҳуқуқларига тажовуз ҳисобланади. Қонун бу борада аниқ чора-тадбирларни белгилаб берган. Ҳар биримиз соғлом жамият барпо этиш йўлида масъулиятли бўлишимиз ва бундай зарарли одатлардан воз кечишимиз лозим.
Мардиев Хабибулло,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?
Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.