currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖурналистларга эслатма: товламачилик, фирибгарлик, ўғрилик – буларнинг фарқи нимада?

Журналистларга эслатма: товламачилик, фирибгарлик, ўғрилик – буларнинг фарқи нимада?

Ўзбекистон

calendar

20.02.2023

eye

2 726

Журналистларга эслатма: товламачилик, фирибгарлик, ўғрилик – буларнинг фарқи нимада?

– Интернетда бир жиноятни турлича аташларига гувоҳ бўламиз. Масалан, “Уятли суратини тарқатмаслик учун пластик картасига пул ўтказишнини талаб қилган товламачи”, “Olx.uz эълонлар сайти орқали фуқаронинг пулларини ўзлаштирган фирибгар”, “Онлайн қимор сабабли ҳамкасбининг банк картасидаги пулларини ўғирлади” сарлавҳаларга дуч келганда, бировнинг пластик картасидан пул ўмариш ҳаракатларини гоҳида фирибгарлик, гоҳида ўғрилик ёки товламачилик деб аталаётганини кўрамиз. Аслида бундай қилмиш товламачиликми, фирибгарликми ёки ўғриликми? Бу жиноятларни бир-биридан қандай фарқлаш мумкин? – Товламачилик - жабрланувчини у ёки бу хатти-ҳаракатни амалага ошириш билан қўрқитиш, шантаж қилиш орқали мулкини беришга мажбурлашдир. Масалан, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш. Фирибгарлик - ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир. Ўғрилик - ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жинояти ҳисобланади. Фирибгарликнинг ўғриликдан фарқи шундаки, фирибгарликда айбдор мулкни ўзганинг эгалигидан олиб қўймайди, балки жабрланувчининг ўзи мулкни беришига эришади. Товламачиликдан фирибгарлик шу билан фарқланадики, товламачиликда жабрланувчи қўрқув таъсири остида ҳаракат қилади, эрки синдирилган бўлади, фирибгарликда эса алдов натижасида жабрланувчининг эрки янглиштирилган бўлади. Масалан, ўзганинг пластик картасидан пул ўзлаштиришни жиноятни содир этиш усулига кўра қуйидагича фарқлаш мумкин. Яъни: -талон тарож яширин равишда содир этилса ўғрилик сифатида; - шантаж ё қўрқитиш орқали жабрланувчини ўз мулки беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш йўли билан содир этилса, товламачилик сифатида; - алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан амалга оширилса фирибгарлик.

Саволга Олий суд бош консультанти Акром Арипов жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 852

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 286

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
801

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


9-июл 2026, 04:50
726

Гаров ҳуқуқи қайси мол-мулкка жорий қилинади?

Гаров муносабатларида энг муҳим масалалардан бири — гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкка нисбатан амал қилиши ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: