currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЗўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади

Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади

Ўзбекистон

calendar

18.12.2025

eye

48

Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади

Нималар болаларга нисбатан зўравонлик ҳисболанади?

Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-996-сонли Қонунига кўра, боланинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига, шаънига, қадр-қимматига ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган, жисмоний ёки руҳий азоб етказаётган ёки етказиши мумкин бўлган ҳамда асосий эҳтиёжларига зид бўлган, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, қасддан содир этиладиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) болаларга нисбатан зўравонлик деб эътироф этилади.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг қандай турлари мавжуд?

Қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

- жисмоний зўравонлик;

- жинсий зўравонлик;

- руҳий зўравонлик;

- ғамхўрлик кўрсатмаслик;

- эксплуатация қилиш;

- таъқиб этиш (буллинг).

Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

Зўравонликдан жабрланувчиларнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Зўравонликнинг ҳар қандай туридан жабрланган бола зўравонликдан жабрланувчи деб эътироф этилади.

Зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиниш;

ўзига нисбатан зўравонлик содир этилганлиги ёки содир этилиши таҳдиди тўғрисидаги ариза билан бевосита ёки ўзининг қонуний вакили орқали тегишли давлат органларига ва ташкилотларга ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат этиш;

текин ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам, шу жумладан бепул телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) орқали тақдим этиладиган ёрдам олиш;

ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан бевосита ёки ўзининг қонуний вакили орқали тегишли давлат органларига мурожаат этиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса бу ҳақда хабардор қилиш;

ўзига нисбатан содир этилган зўравонлик натижасида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши.

Дават қандай чораларни амалга оширади?

Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

Ҳимоя ордери бериш тартиби

Зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этадиган, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этилиши таҳдидини юзага келтирувчи шахсга ёки шахслар гуруҳига нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат ҳимоя ордеридир.

Ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.

Зўравонлик содир этган шахс 16 ёшга тўлмаган ҳолларда ҳимоя ордери берилмайди.

Ҳимоя ордерини ваколатли давлат органи иштирокида берган ички ишлар органининг мансабдор шахси зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ва уни бажармаслик оқибатлари ҳамда зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурати билан таништиради.

Ҳимоя ордери ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда, тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан хавф даражасини баҳолашга асосланган зўравонлик факти ёки унинг содир этилиши таҳдиди аниқланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
618

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
594

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
404

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
379

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.