currencies image

12 984,44 UZS

9,35

usd

currencies image

13 442,79 UZS

69,36

eur

currencies image

129,90 UZS

2,27

ru



АсосийЯнгиликлар1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Ҳуқуқ

calendar

01.11.2024

eye

1 339

1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Заргарлик буюмларини назорат қилишнинг янги чоралари белгиланди

Шундай қилиб, хориждан ишлаб чиқарилган ва божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган заргарлик буюмларини чакана савдода сотувга қўйиш ва сотиш тақиқланади.

Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металлар лицензия асосида экспорт қилинадиган махсус товарлар рўйхатига киритилади.

Шунингдек, Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосаси бўлмаган заргарлик буюмлари ярим фабрикатларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга чекловлар

Чиқиндилар билан ишлаш хизматлари учун тўлов тўланмаган тақдирда (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно) абонентлардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга вақтинчалик чеклов киритилади.

Эски намунадаги акциз маркали спиртли ичимликлар ва тамаки олиб қўйила бошлайди

Солиқ ва Божхона қўмиталари эски намунадаги акциз маркали маҳсулотларни аниқлаш ва олиб қўйишни бошлайди.

"Энг тоза маҳалла" танлови бошланади

Ноябрдан январгача туманлар, вилоятлар ва республика даражасида "Энг тоза маҳалла" танлови ўтказилади, унинг натижаларига кўра 14 та ғолиб маҳалла тақдирланади. Экология жамғармаси ҳисобидан уларга чиқинди йиғиш майдончалари қуриш, маҳалланинг ижтимоий объектларида чиқинди йиғиш контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун маблағ ажратилади. Шунингдек, ғолибларга хизмат фойдаланиши учун биттадан электромобиль берилади.

Бинолар энергия самарадорлигига текширилади

Майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G» тоифалари жорий этилади.

Бунда "А" тоифаси энг юқори энергия самарадорлигига эга бино ва иншоотларни, мос равишда «G» тоифаси – энг пастини белгилаш учун қўлланилади.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
874

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
828

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.


26-декабр 2024, 10:32
761

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.


26-декабр 2024, 07:32
683

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.