currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликлар10 йилдан бери бирга яшамасак, икки марта ярашув муддати шартми?

10 йилдан бери бирга яшамасак, икки марта ярашув муддати шартми?

Ўзбекистон

calendar

30.05.2022

eye

988

10 йилдан бери бирга яшамасак, икки марта ярашув муддати шартми?

— Хотиним билан мана 10 йилдирки алоҳида яшаймиз. Фарзандларимиз вояга етган. Ўтган йили уйландим. Судга биринчи хотиним билан ажрашиш учун ариза берганимга 8 ой бўляпти. Суд биринчи йиғилишда 6 ой муддат берди. Иккинчи йиғилишда яна 3 ой ярашув муддати белгиланди. «10 йилдан бери бирга яшамаймиз, иккимиз ҳам ажрашишга розимиз», десак ҳам инобатга олинмаяпти. 10 йил бирга яшамаган одамларга икки мартадан ярашув муддати нима учун керак? Ажрашишни тезлаштириш мумкинми? Исми сир тутилди. Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Абдуқодир РАЖАБОВ жавоб беради: — Амалдаги Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги ”Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила кодекси 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эр-хотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин. Қонунининг мазкур талаби ва Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмасини инобатга олиб суд ярашиш учун тарафларга олти ойгача муҳлат бериши мумкинлиги тушунтирилади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 022

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 006

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
924

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
910

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: