Ҳуқуқ
16.10.2026
797

Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари ҳамда нархлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда йирик такси агрегатори фаолиятида кузатилаётган техник носозликлар ортидан рақобатчи агрегаторларда ҳам тиғиз вақтларда такси нархлари бир неча баробаргача ошган. Бу жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган.
Қўмита ўрганиш давомида нархлар ошишининг асосли эканига ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилаётганига алоҳида эътибор қаратилишини билдирган.
Шу муносабат билан такси агрегаторларидан нархларни шакллантирувчи алгоритм созламаларини қайта кўриб чиқиш, нархларнинг кескин ва сунъий ошишининг олдини олиш сўралган.
Бундан ташқари, агрегаторлар ҳайдовчиларнинг маблағларини ўз ҳисобларига ўтказишдаги носозликларни бартараф этиши, асоссиз блокланган ҳайдовчиларни блокдан чиқариш чораларини кўриши ҳамда бажарилган буюртмалар учун назарда тутилган барча бонусларни қайта ҳисоблаб, тўлаб бериши лозимлиги қайд этилган.
Қўмита рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик, ҳайдовчилар ва истеъмолчилар учун сутка давомида ишлайдиган техник ёрдам марказларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш зарурлигини ҳам билдирган.
Хабарга кўра, ўрганиш натижасида рақобат қонунчилиги бузилгани ёки истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол этилгани аниқланса, белгиланган тартибда текширув ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.