Ўзбекистон
01.06.2023
1 134

Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ га қарашли «UNG Petro» МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниясини жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди. «UNG Petro» ва бошқа давлат улуши мавжуд корхоналарни хусусийлаштириш президентнинг 2023 йил 24 мартдаги қарори билан белгиланганди. Маълумот ўрнида, «UNG Petro» МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлиб, у «UNG» миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотади. Корхонанинг чакана савдо тармоғига мамлакат бўйлаб жойлашган ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари киради. Корхона мамлакатда савдо соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 568,8 миллиард сўм айланма билан 28,2 миллиард сўм солиқ тўлаган. Консультант учун танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 11 июнь Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.