Ўзбекистон
03.06.2023
1 779

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Star Med клиникасининг лицензиясини бекор қилишни сўраб, судга даъво аризасини киритганди. Зангиота туманлараро иқтисодий судида мазкур иш доирасида уч бора суд муҳокамаси ўтказилди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, ССВ аризасида лицензияни бекор қилишнинг асослари сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-иловаси 9-банди талаблари қўпол равишда бузилганлиги, хусусан, халқ орасида “Mittivine” тахаллуси билан танилган марҳум Фарҳод Манноповга тиббий ёрдам кўрсатган шифокорларда малакавий тоифа мавжуд бўлмаганлиги, бирламчи тиббий ҳужжатлар лозим даражада юритилмаганлиги, тиббий техниканинг метрологик меъёрларга мослиги бўйича даврий текширув ўтказилмаганлиги каби бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд этилган. Шунингдек, жавобгар томонидан марҳум Фарҳод Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлиги, ушбу ҳолатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси талабига кўра лицензияни бекор қилиш учун асос бўлиши кўрсатилган. Суднинг 2023 йил 15 майдаги муҳокамасида жавобгар томон адвокати Фарҳод Манноповнинг ўлимига жарроҳлик амалиёти сабаб бўлмаганини билдирганди. Шунингдек, суд муҳокамасида жавобгар томон адвокатининг ишни клиниканинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши якунига қадар мазкур низо юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, шу кунги муҳокама тарафлар вакилларининг илтимосномалари қаноатлантирилган ҳолда бошқа муддатга қолдирилган. Суднинг 2023 йил 25 майдаги мажлисида жавобгарнинг адвокати юқоридаги мазмундаги илтимосномасини ёзма шаклда тақдим этиб, унга жиноят ишига дахлдор бўлган ҳужжатларни илова қилган. Ўз навбатида аризачи вакиллари марҳум Фарҳод Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 июндаги ҳал қилув қарорига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad plyus” МЧЖга нисбатан берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ҳамда МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 16 февралда берилган 27390032-рақамли лицензия бекор қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди
Бош прокуратуранинг Hudud24.uz’га маълум қилишича, жиноят иши доирасида 2 кишига нисбатан Жиноят кодекснинг 116-117- моддалари билан айб эълон қилинган.
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди
ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли ҳозирда Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.