currencies image

12 809,05 UZS

22,07

usd

currencies image

13 765,89 UZS

12,21

eur

currencies image

130,56 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликлар2023 йилда ўзбек тилида чоп этилган энг яхши 10 китоб

2023 йилда ўзбек тилида чоп этилган энг яхши 10 китоб

Содда талқин

calendar

21.12.2023

eye

1 914

2023 йилда ўзбек тилида чоп этилган энг яхши 10 китоб© Фото: Hudud24.uz

2023 йил ўзбек китобхонлари учун баракали келди. Бу йил нашриётлар бир қанча салмоқли асарлар билан ўзбек китобхонларини хурсанд қилишди. Албатта, эътирофга лойиқ китоблар кўп, битта китобни нашр қилишнинг машаққати оз эмас. Hudud24.uz шундай асарлар орасидан энг яхши 10 тасини тавсия қилади. 

Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан тақдим этилмоқда.

1. Уолтер Айзексон. Кодбузар

2023 йилда нашр этилган китоблар ичида 736 бетлик “Кодбузар” алоҳида ажралиб туради. Генетика қанчалик катта ютуқларга эришганини, ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиргани, Нобел мукофотининг қандай қўлга киритилиши, буюк олимни тарбиялаш қанчалик осонлиги ҳамда АҚШда илмий муҳит қанақалиги ва лабораториялар ўртасида қандай рақобат кечиши тўғрисидаги саволларга жавоб берувчи мазкур китоб ўзбек китобхонлари учун ажойиб совға бўлди, десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Леонардо да Винчи ва Стив Жобс каби буюкларга бағишлаб асар ёзган Айзексон Нобел мукофоти совриндори Женнифер Даудна ва унинг ҳамкасблари касалликларни даволаш, вируслардан ҳимоя қилиш ва соғломроқ чақалоқларга эга бўлиш имконини берадиган инқилобни қандай бошлагани тўғрисида қизиқарли ҳикояларни келтиради.

2. Чарлз Уилан. Яланғоч иқтисодиёт

Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси китоби ҳам 2023 йилда ўзбекзабонларга тақдим этилди. Мазкур асарда иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли тилда, барчамиз учун қизиқ ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилган. Зерикиш нималигини унуттирадиган мазкур китоб ўқувчида иқтисодий саводхонлик ошишига хизмат қилади. Мазкур асар ҳамма иқтисодчилар мураккаб тилда тушунтирадиган ибораларни жайдари тилда айтиб бериш мумкинлигини, иқтисодиётни чизма, диаграмма ва тенгламаларсиз ҳам тушунтириб бериш мумкинлигини исботлаган. Нафақат иқтисодиёт йўналишида ўқиётганлар, балки молиявий саводхонлигини оширишни истаган ҳамма учун бирдек қизиқ бўлган мазкур асар, албатта, сизга манзур келади.

3. Эрнест Ҳэмингуей. Йўқчилик ва тўқчилик

Молиявий муаммолар инсон хулқ-атворини қай даражада ўзгартириши бадиий бўёқларда тасвирлаб берилган мазкур асарда инсонийлик чегараси қаерда бошланиб, қаерда тугаши белгиланган. 1957 йилда Эрнест Ҳэмингуей томонидан ёзилган мазкур шедевр ниҳоят ўзбек тилига таржима қилиниб, китобхонларга тақдим этилди. Буюк депрессия давридаги умидсизликни акс эттирувчи кучли ва шиддатли мазкур роман яшаш учун контрабанда билан шуғулланувчи кема капитани ҳақида ҳикоя қилади. Мағрур ва меҳнаткаш бўлса-да, ўз даврининг қурбони саналган бу инсоннинг Америка орзусидан ҳафсаласи пир бўлади.

4. Феодор Достоевский. Айрилмас эр.

Фёдор Достоевскийнинг Айрилмас эр деб номланган ушбу романининг ёзилиш тарихи, таржима жараёнлари, асар моҳияти китоб аввалида таржимон томонидан изоҳланган. Асарда илгари сурилган ғоя, Достоевскийнинг айтмоқчи бўлган сўзи, таржимон ёндашуви ўқувчи учун муҳим аҳамият касб этади. Макон, замон ва услуб нуқтаи назаридан Достоевкий асарлари қимматга эга. Демак, ушбу қисса ҳам ёзувчи, ҳам таржимон маҳорати билан мухлисларга ажойиб совға бўлади.

5. Сергей Гуриев, Дениел Трейсман. Манипулятив диктаторлар

Ушбу асар демократик ва авторитар давлатлар ривожининг тарихий ва замонавий тенденцияларига бағишланган. Хусусан, муаллифлар ХХ аср бошларидаги диктаторларнинг сиёсий қиёфаси ва ХХI аср авторитар раҳбарларнинг манипулятив эврилишини ўз илмий изланишларининг марказий мавзуси сифатида тадқиқ қилишган. Асарда классик ва манипулятив диктаторларнинг бошқарувда куч ишлатишга бўлган муносабати, кийиниши ва сиёсий нутқи каби жиҳатлари ўзаро қиёсланиши натижасида олинган хулосалар асосида “модернизация коктейли” номли янгича илмий қараш илгари сурилади. Шунингдек, манипулятив диктатуралар демократияларда заифликлар келтириб чиқариб ва улардан фойдаланмаслиги учун чидамлилик яратиш юзасидан таклифлар берилади.

6. Жон Стейнбек. Сичқонлар ва одамлар

1929 йилда АҚШда молиявий инқироз бошланиб, бадавлат одамлар бирданига камбағаллашиб қолади. Аҳоли ишсиз, маблағсиз ва таомсиз қолиб, махсулот ва пул мувозанати бузилиб, бутун мамлакатда ишсизлар кўпаяди. 7 миллионга яқин одам очликдан ўлиб кетади. Кичкина ҳажмли “Сичқонлар ва одамлар” қиссасига шунақа катта ҳажмли муаммоларни сиғдира олган Жон Стейнбек Американинг энг буюк ёзувчиларидан ҳисобланади. Мазкур асарда кичкина одамларнинг орзулари ҳаёт ҳақиқатларига қарама-қарши қўйилади ва шавқатсиз реализм бу ерда одамзотга раҳм қилмайди. Буюк депрессия йилларида иш излаб штатма-штат юрган минглаб ишчилар тимсоли Жорж ва Ленни сиймосида кўрсатилган. Улар сароб Америка орзуси билан умрларини беҳуда ўтказишади. Хуллас, 2023 йилда нашр этилган энг яхши китоблар рўйхатига бу асарни қўшмасликнинг имкони йўқ.

7. Ҳарпер Ли. Мазахчини ўлдириш

Мазахчини ўлдириш” асари Америка адабиёти учун том маънодаги воқеаликка айланган асарлар сирасига киради. BBC талқинига кўра, ХХ асрда яратилган энг яхши асарлар рўйхатига киритилган китоб нашр этилган йилиёқ “Энг яхши бадиий асар” йўналишида Пулицер мукофотига лойиқ кўрилади.  АҚШ каби қонун устувор деб билинадиган жамиятларда ҳозирга келиб ирқчилик муаммосига қатъий позицияда турилаётган бўлса-да, ўтган асрда бунақа бўлмаган. Аммо Ҳарпер Ли асаридаги қаҳрамонларидек виждонли одамларнинг жасорати, ҳақиқат, тўғрилик ва ҳалоллик учун ирқ, жинс танламасдан курашиши бутун бир жамият фикрини, ҳаётини ўзгартириб юбора олди. 2023 йилда мазкур асарни таржима қилиб, ўзбек китобхонларига тақдим этган “Академнашр” нашриётига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

8. Жадид куллиёти

Сўнгги йиллари яна кун тартибига қайтган жадидчилик даври адабиётини ўрганиш ва уларнинг асарларни чоп этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Яқинда “Забаржад медиа” нашриёти ажойиб ишга қўл уриб,  жадидлар даврида эски ўзбек алифбосида чоп этилган ва бир асрдан бери китобхонларга тақдим этилишини кутиб ётган 8 та тўпламни “Жадид куллиёти” туркумида чоп этди. Куллиётдан “Сабзазор”, “Булоқлар”, “Уйғониш”, “Адабиёт парчалари”, “Ичкари”, “Ўзбек ёш шоирлари”, “Улуғ Туркистон”, “Гўзал ёзғичлар” тўплами жой олган. Китобнинг ҳар бири ўша давр адабий муҳити, ижтимоий ҳаётини акс эттириши ва муаллифларнинг ўзлари тартиб бергани билан ажралиб туради. Ушбу куллиётни жадидлар томонидан тузилган “ижодий гулдаста” дейиш ҳам мумкин. Куллиёт ватани ва миллати учун шаҳид кетган халқимизнинг оташқалб фарзандлари хотирасига бағишланади.

9. Эрих Мария Ремарк. Қарзга олинган умр.

Қарзга олинган умр” — немис ёзувчиси Эрик Мария Ремаркнинг романи ҳисобланиб, мазкур роман 1948 йилги автомобил пойгаси фонидаги эҳтирос ва севги ҳикояси ҳисобланади. Асарнинг бош қаҳрамони пойгачи Алфонсо де Портаго. Роман 1959 йилда Гамбургдаги Кристалл журналида нашр этилган. 1961 йилда алоҳида китоб ҳолида чоп этилган. Бош қаҳрамон Клерфей Швейцариядаги санаторийга сил касаллигидан азият чекаётган ҳамкасби Холлманни кўриш учун боради ва у ерда у сил касаллигидан азият чекадиган Лилиан Дункирк исмли белгиялик ёш аёлни учратади. Улар биргаликда Европа бўйлаб саёҳат қилишади, Лиллиан отасидан мерос қолган пул эвазига ҳашаматли кийимлар харид қилади ва ресторанларни сайр этади. Кейинчалик Клерфей вафот этади ва фожиали муҳаббат шу тариқа ўз ниҳоясига етади.

10. Набижон Боқий. Мадфун Туркистон

Набижон Боқий тарих саҳифаларидаги сиёҳ ўрнига қон ишлатиб ёзилган битикларни китобхонларга етказишда жуда моҳир ёзувчилардан ҳисобланади. Китобни варақлар экансиз, шеърларда мадҳ этилган “Гўзал Туркистон”ни яна бир бор ёдга оласиз.  Ватан туйғусини ҳис этиш учун аввал Ватанни таниш кераклигини англайсиз. Ёзувчи томонидан яратилган Қатлнома, Чингиз афандига мактублар каби асарлари қаторида бу асар ҳам ўзбек китобхонлари учун совға бўлди. Яқин тарихимизнинг қонли саҳифалари баён этилган мазкур асарни албатта ўқинг. Шунингдек, бу асарни нашр этилишида бош-қош бўлганларга миннатдорчилик билдириш ёдингиздан чиқмасин.

Улашиш:

Бошқалар

14-октябр 2024, 05:40
1 842

Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.


13-октябр 2024, 11:41
1 368

Нуқсонли товар алмаштириб бериладими?

Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига доир камчиликларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.


14-октябр 2024, 06:29
1 323

Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.


24-октябр 2024, 09:29
1 041

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Мавзуга доир янгиликлар: