Суд очерклари
10.10.2025
1 247

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.
Бунда, нотариус пул суммалари ва қимматли қоғозлар келиб тушганлиги ҳақида кредиторга хабар қилади ҳамда унинг талаби бўйича унга тегишли пул суммалари ва қимматли қоғозларни топширади.
Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга мажбурият бажариладиган жойдаги нотариус қабул қилади.
Шунингдек, нотариус пул маблағлари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш учун депозит ҳисобварағини очиши керак.
Таъкидлаш керакки, нотариуснинг шахсий маблағларини ушбу ҳисобвараққа ўтказишга йўл қўйилмайди.
Нотариус қарздорга депозит ҳисобварағи очилган банкка тақдим этиш учун пул маблағлари депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги тўғрисида ёзма хабарнома беради.
Кредиторнинг ёки қарздорнинг депозит ҳисобварағига қабул қилинган пул маблағларини ва қимматли қоғозларини бериш, шунингдек депозитдан фойдаланганлик учун тўлов банк томонидан нотариуснинг хабарномасига асосан амалга оширилади.
Юридик шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
— пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш ҳақида ёзма ариза;
— юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
— тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан берилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;
— умумий мажлисда қатнашмаган кредиторларга (таъсисчи ёки акциядорга) умумий мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича юборилган хабарномалар реестри;
— кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.
Жисмоний шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
— пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида ёзма ариза;
— пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш учун асослар (қарз шартномаси, суд ҳужжатлари ва бошқалар);
— пул суммалари ва қимматли қоғозлар топшириладиган кредиторларнинг рўйхати;
— кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.