Ўзбекистон
20.04.2023
2 120

19 апрель куни 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизматининг маълум қилди.
Маълум қилинишича, Олий судда муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи тузилган.
Ҳозиргача 408 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.
Олий судга яна 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
2023 йил 19 апрель куни ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Қашқадарёда экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигит қамалди
У Telegram'да 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
“Қосимовчилар”, “Иноғомовчилар” ва “18 лар гуруҳи”. Қатағон қилинган миллий сиёсий арбоблар ҳақида батафсил
Сталиннинг қатағон сиёсати илк нишони амалдаги ҳукуматдан ўзгача фикрловчи миллий сиёсий элита вакилларига қаратилган. hudud24.uz “оғмачи гуруҳбозлик”да айбланиб, қатағон қилинган миллий сиёсий вакиллар, жумладан, “Қосимовчилар”, “Иноғомовчилар”, “18 лар гуруҳи” ва уларга қўйилган айбловлар хусусида сўз юритади.
Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди (фото)
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди.