Ўзбекистон
18.07.2023
1 618

2023 йилнинг олти ойида 18 704 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди. Қайд этилишича, ҳимоя ордери бериш натижасида 7965 та оилани яраштиришга, 9720 та оилада низони бартараф этишга эришилган. Шунингдек, қўмита маълумотларига кўра, мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотли бўлмаган 12 563 нафар хотин-қизлардан аризалар қабул қилиниб, белгиланган мезонлар асосида 11 992 нафарига тавсиянома берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Оилавий зўравонлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар тазйиқ ўтказаётган шахс ҳимоя ордери талабларини бажармаса унга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солиниши ёки 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин.
Бухорода 2 яшар болани урган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди
Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Ҳимоя ордери қанча вақт ҳимоя қилади, зўравонлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оилавий (маиший) зўравонлик қатъий тақиқланади. Хотинининг таълим олишига, саломатлигига, ишлаши ва мулкий ҳуқуқларига тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. “Hudud24.uz” нашри мазкур жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради.
Сўнгги 3 йилда зўравонликка оид жиноятлар 140 фоизга ортган
Зўравонлик қурбонлари эса 137 фоиздан кўп.