Ўзбекистон
05.04.2024
1 117
© Фото: hudud24.uzАнора момо 1930 йилнинг 1 июлида Нурота туманининг Модовод қишлоғида туғилган. У оилада тўққиз фарзанднинг учинчиси бўлган. Ўн нафар фарзанди, 44 невара, 89 чевара ва 6 нафар эвараси бор.
Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси доирасида 94 ёшли Анора Мусурмоновага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.
Акция доирасида адлия идоралари томонидан вилоят бўйича туғилганлик, ўлим, никоҳ ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномалар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш каби ҳолатлар билан боғлиқ 3 минг 380 та сайёр давлат хизматлари натижасида 2 минг 796 та ҳужжат расмийлаштирилиб, эгаларига топширилди. Шунингдек, 17 минг 370 марта ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, бир қатор ижтимоий муаммоларига ечим топилди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.