Ўзбекистон
08.11.2023
272
Япония Императори Нарухито Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади. Мукофот Абдулазиз Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени - Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб,Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилган. Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширган. Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.