currencies image

12 875,06 UZS

13,23

usd

currencies image

13 406,80 UZS

90,40

eur

currencies image

124,75 UZS

0,72

ru



АсосийЯнгиликларУй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

19.09.2024

eye

14 593

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.

Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул.

23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади.

2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим?

Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.

Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);

Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

3. Даромади етмаса қандай йўл тутиш мумкин?

Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади?

Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.

Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:

ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).

Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:

“лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;

олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;

ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.

Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:

биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;

сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;

оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.

5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди?

Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида.

Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.

Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.

6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча?

Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.

Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.

7. Кредит миқдори қанча?

Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллионни ташкил қилади.

Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.

Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.

Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 452

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


14-декабр 2024, 07:32
2 267

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 067

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


22-ноябр 2024, 07:33
1 496

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?

Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди.