currencies image

13 003,95 UZS

14,88

usd

currencies image

13 554,02 UZS

79,16

eur

currencies image

143,20 UZS

5,03

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирлиги: янги санитария-гигиена талаблари белгиланди

Адлия вазирлиги: янги санитария-гигиена талаблари белгиланди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

565

Адлия вазирлиги: янги санитария-гигиена талаблари белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан “Озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи савдо корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари” ҳисобга олинди.

Мазкур ҳужжат Санитария-эпидемиологик осойишталик ва  жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан янги таҳрирда ишлаб чиқилди.  

Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича,  ҳужжатда мулкчилик шаклидан қатъий назар, қурилаётган, қайта қурилаётган ва фаолият юритаётган барча озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи савдо корхоналарининг жойлашуви, жиҳозланиши ва уларнинг санитария-гигиеник ҳолати, шунингдек, ходимларнинг шахсий гигиенасига оид талаблар белгиланган.    

Ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган озиқ-овқат турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмаслиги, савдо корхонаси қурилиши учун ер танлаш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган бўлиши кабилар) бекор қилинди.    

Янги таҳрирдаги ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:  

– Савдо корхоналарини сув билан таъминлаш учун марказлаштирилган маиший ва ичимлик сув таъминотига уланган бўлиши, бунда марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаган тақдирда, мустақил сув таъминоти тизими қурилган бўлиши даркор;  

– Озиқ-овқат ва уларнинг таркибий қисмлари, шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий моддаларни (тозалаш воситалари, мойлаш материаллари, ёқилғилар) сақлаш учун алоҳида шароит (қуруқ ва табиий ёки сунъий вентиляцияси мавжуд хона) яратилган хоналар бўлиши зарур;  

– Қадоқлаш учун ишлатиладиган бир маротабалик идишлар инсон саломатлиги учун хавфсиз материаллардан (пластик, картонли, қоғоз) тайёрланган, тоза ва қуруқ бўлиши керак.    

Шу билан бирга, хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида ишчи ходимларда очиқ яралар, тирналган, кесилган ёки бошқа тери жароҳати бўлганда, жароҳатни пластирь билан беркитиш лозим.  

Шунингдек, ходимлар қуйидаги ҳолларда қўлларни суюқ совун билан ювиши ва дезинфекция қилиши талаб этилади:  

Иш бошлашдан олдин, ишдаги ҳар бир танаффусдан кейин,  бир жараёндан иккинчисига ўтишда, ифлосланган нарсаларга қўл орқали тегилгандан кейин, ҳожатдан олдин ва кейин икки марта,  тоза махсус кийим (пойабзал билан биргаликда) кийишдан ва иш бошлашдан олдин.  

Улашиш:

Бошқалар

20-январ 2025, 06:34
1 133

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


27-январ 2025, 12:29
980

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
920

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


18-январ 2025, 09:34
766

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.