Ўзбекистон
13.04.2021
1 057

Кўпчиликка маълумки, бундан 3 йил аввал адлия органлари фаолияти янги босқичга кўтарилди. Яъни 2018 йил 13 апрель куни Президентнинг ПФ–5415-сон Фармони қабул қилинди ва ушуб Фармон билан адлия органларининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди. Туман (шаҳар) адлия бўлимларини ташкил қилишдан мақсад нимада эди? Адлия бўлимлари фаолиятидан асосий мақсад – ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланишига эришишдан иборат эди. Бу эса ҳамюртларимизнинг вилоятлар марказига юзлаб чақирим йўл босиб ўтирмай, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этишга имкон берди. Тўғри дастлаб кўзланган мақсадларга эришишда адлия органлари фаолиятига ишончсизлик билан қарашлар ҳам бўлди, шу билан бирга катта ишонч билан уларга кўмаклашишга бел боғлаганлар мавжуд эди. Умуман олган шу ўтган 3 йил давомида адлия бўлимлари инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш, юридик ва ҳуқуқий хизматни тартибга солиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада оширишнинг яхлит тизимини жорий этишда ўз ўрнига эга бўлди дейиш мумкин. Адлия бўлимлари томонидан ўтган 3 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди? Адлия бўлимлари ташкил этилгандан бошлаб, ўтган 3 йил давомида улар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, адлия бўлимлари томонидан 2018-2020 йиллар давомида:
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
АҚШда туман тушиши оқибатида 158 та машина бир-бири билан тўқнашиб кетди
ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 25 киши шифохонага ётқизилган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.
Янгиқўрғон туман давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали очилди
“Ҳокимликларда фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев
Президент жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича топшириқ берди