currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазири ўринбосари Бухорода юридик техникуми ва саноати корхоналари фаолияти билан танишди

Адлия вазири ўринбосари Бухорода юридик техникуми ва саноати корхоналари фаолияти билан танишди

Ўзбекистон

calendar

13.09.2023

eye

371

Адлия вазири ўринбосари Бухорода юридик техникуми ва саноати корхоналари фаолияти билан танишди

Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Бухоро вилоятига бўлган хизмат сафари давомида Бухоро вилояти юридик техникумида бўлди ва саноати корхоналари фаолияти билан танишди. Бухоро вилояти юридик техникумида ўқиш жараёнлари, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник базасининг таъминланганлик даражаси билан яқиндан танишди. Ташриф давомида юридик техникумдаги дарс жараёнларида ўқувчилар билан мулоқотда бўлиб, уларга профессионал ҳуқуқшунос бўлиш учун етарли илм олиш ва уларга бу борада шароитлар яратиб берилишини қайд этиб ўтди. Шунингдек, юридик техникумдаги педагог-ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатда вазирлик томонидан юридик таълим йўналишида таълимнинг сифатига таъсир этувчи омиларни яхшилашга қаратилган тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, бунда педагогнинг ўз устида ишлаб, илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориши муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди. Ш. Рабиев ўқув муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишар экан, юридик кадрларни касбга тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтариш борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, техникумдаги мавжуд муаммолар юзасидан ўз тавсияларини берди ҳамда ўқувчиларни келгусида касбга йўналтиришга доир қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев Бухоро вилоятида газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказиб уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашувлар давомида, Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга бугунги кунда улар учун яратилган мавжуд имкониятлар ва имтиёзлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, учрашувлар мобайнида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида учраётган мавжуд муаммолар ҳам ўрганилди ҳамда уларни бартараф қилиш юзасидан ҳудудий адлия органларига тегишли топшириқлар берилди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 785

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 722

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 614

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: