currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Agrotarozi” ахборот тизими электрон тарозиларнинг шаффофлик тамойилини таъминлаб беради

“Agrotarozi” ахборот тизими электрон тарозиларнинг шаффофлик тамойилини таъминлаб беради

#NoComment

calendar

09.10.2025

eye

123

“Agrotarozi” ахборот тизими  электрон тарозиларнинг шаффофлик тамойилини таъминлаб беради

Янги қабул қилинган “Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Agrotarozi”, “Нosil qabuli” ва “AgroDocs” ахборот тизимлари орқали пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланиб, улар соҳадаги маълум вазифаларни бажаради. Масалан,

“Agrotarozi” ахборот тизими — пахта ва дон етиштирувчиларга электрон тарозилар орқали шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган тизим;

“Нosil qabuli” ахборот тизими — топширилган пахта ва дон маҳсулотларининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва статистик ҳисоботларни юритиш учун мўлжалланган тизим;

“AgroDocs” ахборот тизими  — шартнома ва келишувларни шакллантириш ҳамда тузиш, шартномавий муносабатларни тартибга солишга кўмаклашувчи ахборот тизимидир.

Жумладан, “Agrotarozi” АТнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

“AgroDocs” АТда пахта хомашёсини вақтинча сақлаш;

вақтинча сақлаш ва уруғлик буғдойни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар асосида пахта ва дон қабул қилиш;

тузилган фьючерс, форвард, спот, вақтинча сақлаш, уруғлик ва давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой олди-сотди шартномаларига асосан белгиланган шартларнинг бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш;

давлат стандарти талабларига қатъий риоя этган ҳолда пахта ва донни ўз вақтида ва узлуксиз қабул қилиш;

фойдаланувчиларни пахта ва дон бўйича ишончли маълумотлар билан таъминлаш;

пахта ва дон қабул қилиш жараёнидаги мавжуд вақт сарфи ҳамда операцион харажатларни қисқартириш.

Қуйидагилар эса “Agrotarozi” АТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаффофлик тамойилига асосан пахта ва дон қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда уларни қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказиш;

давлат ресурси ҳисобидан етиштирилган доннинг электрон ҳисобини юритиш;

пахта ва дон қабул қилиш ҳамда жамлашни техник жиҳатдан тартибга солиш;

пахта ва дон қабул қилиб олувчи корхоналар томонидан уларни топширувчи корхоналарнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш.

Шунингдек, “Agrotarozi” АТга  тегишли омборхона ва айвонлар ўтган йиллардан қолган пахта ва дон қолдиқларидан тозаланиши ҳамда зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов берилишини сифатли ташкил этади.

Шу билан бирга:

электрон тарози ва лаборатория жиҳозларини мавсумга тайёрлаш ҳамда ўлчов воситаларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш,

пахта ва дон қабул қилиш масканларининг мавсумга тайёрлиги бўйича Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг тегишли хулосасини олиш;

техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш;

пахта ва донни селекция нави, авлоди, саноат нави, синфи бўйича корхоналардаги алоҳида сақлаш майдончаларида ғарамлашни ўз ичига олади.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 180

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
1 085

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


30-сентябр 2025, 10:14
705

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.


29-сентябр 2025, 04:46
533

Вояга етмаган болаларнинг қандай шахсий номулкий ҳуқуқлари мавжуд?

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қиммати ҳурмат қилиниш ҳуқуқига эга.