Содда талқин
15.12.2025
44

Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, айниқса аёлларнинг шаъни, қадр-қиммати ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Афсуски, айрим ҳолатларда аёллар турли шаклдаги тазйиқ ва зўравонликка дуч келмоқда, бу эса уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига, шунингдек, ижтимоий фаоллигига салбий таъсир кўрсатади.
Шу сабабли аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш давлат ва жамият олдида турган долзарб масалалардан бирига айланди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи аслида ким?
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиши таҳдиди остида бўлган ёки тазйиқ ва зўравонлик натижасида жабрланган аёл жинсидаги шахс.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;
махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;
ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;
содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига этказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.
Хотин-қизларининг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, уларнинг маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва маънавий, тиббий-психологик ёрдам бериш мақсадида “1146” қисқа рақамли Ишонч телефони ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.
Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.
Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.
Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги
Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.