currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Ўзбекистон

calendar

05.12.2025

eye

291

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 119-моддасига асосан, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдир:

 

*   меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

*   иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

*   иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

*   ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

*   судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик.

 

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

 

Жисмоний шахсни ишга қабул қилишдан асоссиз бош тортган ташкилот (иш берувчи) ишга қабул қилишни рад этиш суд қарори билан ғайриқонуний деб топилган тақдирда уни ишга қабул қилишга ва унга мурожаат қилган пайтидан то суд қарори кучга киргунига қадар ўтган вақт учун у олмаган иш ҳақининг ўрнини (мажбурий прогулни) унга қоплаши шарт (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 320-моддаси), манфаатдор шахс талаб қилган тақдирда эса, унга етказилган маънавий зарар учун суд белгилайдиган миқдорда, аммо бир ойлик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда маънавий зарар учун товон пули тўлашга мажбур бўлади.

 

Мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул кўмаклашиш давлат томонидан бериладиган кафолатлардан бири сифатида ишга жойлаштиришга кўмаклашиш органлари томонидан амалга оширилади ва таъминланади.

 

Касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда барча фуқароларга тенг имкониятлар таъминлаб берилади.

 

Фуқаронинг миллати, ирқи, жинси ёки бошқа фарқларига қараб уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқлари, шу жумладан, касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар берилиши соҳасидаги ҳуқуқлари бузилиши камситиш саналади ва меҳнат қонунларининг қўпол тарзда бузилиши бўлиб, айбдор шахсларнинг ҳуқуқий жавобгарлигига сабаб бўлади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 182

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


21-ноябр 2025, 08:14
443

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
436

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
421

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.