Содда талқин
29.01.2026
1 172

Ушбу имтиёздан «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган фарзандлари фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (28.01.2026 й. 32-сон) билан айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги (ТТЖ) яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тасдиқланди.
Ушбу имтиёздан «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган фарзандлари фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.
Қарорга кўра, талабалар ТТЖга устуворлик асосида, навбатсиз қабул қилинади. Агар давлат ётоқхонаси бўлмаса, талабалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилган турар жойларга жойлаштирилиши мумкин. Тўловлар ҳар ойнинг 15-санасига қадар талабанинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Ўзбекистонда уйини талабаларга ижарага берганлар бир йилда 64,3 миллиард сўм имтиёз олгани хабар қилинганди. Талабалар билан 123,6 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси тузилган бўлиб, шундай ижарачилар сони 143 711 нафарни ташкил этган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.