currencies image

12 837,10 UZS

24,06

usd

currencies image

13 516,18 UZS

58,64

eur

currencies image

124,62 UZS

2,02

ru



АсосийЯнгиликларАлимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Ҳуқуқ

calendar

03.04.2024

eye

4 017

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.

1. Чет-элга чиқишга тақиқни қандай олиб ташлаш мумкин?

Суд ёки МИБ томонидан алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Чет элга чиқишга тақиқни 2 та усул билан олиб ташлаш мумкин:

алиментни олдиндан тўлаш;

алимент бўйича гаров шартномасини тузиш.

2. Алиментнинг қанча даврини олдиндан тўлаш керак?

Алимент олдиндан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга тўланиши керак. Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

3. Гаров шартномаси миқдори қанча?

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш ҳам мумкин ва бунда гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (85 млн сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

4. Кимга мурожаат қилиш керак?

Алиментни олдиндан тўлаш ёки алиментни гаров билан таъминлаш учун ижро ҳужжатини берган фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилинади.

Бунда судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза берилади. Ариза намуналарини бу ерда олиш мумкин.

Аризага МИБ томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт.

Алимент гаров билан таъминланганда эса гаров шартномаси ҳам илова қилиниши керак.

Бундан ташқари, аризада алиментни ойма-ой тўлаб бориш учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар кўрсатилади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).

5. МИБ маълумотномани қанча муддатда бериши лозим?

Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза 7 иш кунида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза 15 иш кунида кўриб чиқилиши мумкин.

Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.

6. Гаров шартномаси қандай тузилади?

Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади. Шартноманинг намунавий нусхасини бу ердан олиш мумкин.

Алимент 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 317

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


19-ноябр 2024, 12:35
1 988

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


18-ноябр 2024, 05:34
1 980

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


12-ноябр 2024, 06:30
1 909

Меҳнат шартномаси қандай тартибда тузилади?

Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.