currencies image

12 557,56 UZS

34,15

usd

currencies image

14 809,13 UZS

12,57

eur

currencies image

159,44 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликларУй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

13.06.2025

eye

491

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Мамлакатимизда уй-жой қурилиши соҳасини уй-жойларни лойиҳалаштиришдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда комплекс тартибга солиш, уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаш мақсадида Президент Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили доирасида объектларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнида улушдорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

а) объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;

б) улушли шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб томонлар биргаликда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиши учун рухсатнома берилгунга қадар:

улушли шартнома бўйича улушдорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишга ва улушли шартномани гаров предмети сифатида қабул қилишга рухсат берилади ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилади;

улушли шартномага асосланган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар улушдорнинг мероси таркибига киради;

в) улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;

г) улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;

д) объектни қуриш ишларини молиялаштириш қурувчининг ўз маблағлари, тижорат банклари томонидан лойиҳавий молиялаштириш орқали ажратиладиган кредит маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

э) биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади;

ж) тижорат банклари томонидан қурувчиларга лойиҳавий молиялаштириш орқали ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкаси “эскроу” ҳисобварағида жамланган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда “эскроу” ҳисобварағида маблағлар кўпайиши натижасида кредит фоиз ставкасини пасайтириб бориш тизими йўлга қўйилади;

з) улушли шартномага асосан қурилган ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома берилгандан сўнг:

эскроу” ҳисобварағида депонентланган маблағлар тижорат банки томонидан қурувчининг қурилиш учун ажратилган кредитини сўндириш учун йўналтирилади ва қолган қисми қурувчига ўтказиб берилади;

қурувчи ва улушдор томонидан улушли қурилиш объектини улушдорга топшириш тўғрисидаги далолатнома имзоланади;

улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади;

и) объектнинг қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида тугалланмаган ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаган тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун алоҳида қатъий белгиланган жарималар жорий қилинади ва шартнома юзасидан муддатлар фақат улушдорнинг розилигини олган ҳолда қўшимча шартнома тузиш орқали узайтирилади. Бунда объект лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган муддатдан олти ой ўтгандан кейин фойдаланишга топширилган тақдирда, улушдор “эскроу” ҳисобварағидаги депонентланган маблағларни улушли шартномани бир томонлама бекор қилиш орқали қайтариб олиши мумкин;

к) қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган объект қурилишига улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш учун турар ва нотурар жойни натурада олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни таклиф қилиш ва сотиш ҳамда мазкур Фармонда белгиланган тартиб талабларига жавоб бермайдиган бошқа шартномаларни тузиш тақиқланади.

Қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилишда 2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабрга қадар “эскроу” ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан-тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади аммо 2026 йил 1 январдан бошлаб фақат “эскроу” ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 501

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 176

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
491

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
423

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.