Life Style
21.04.2026
22

Тарихдан маълумки, ХIV асрнинг иккинчи ярми Марказий Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида кескин бурилишлар даври бўлганди. Чунки бу пайтга келиб, Амир Темур етакчилигида кучли марказлашган давлатнинг тамал тоши қўйила бошланди. У асосий эътиборни юрт фаровонлиги, илм-фан равнақи, маънавий ва ижтимоий-сиёсий юксалишга қаратганди.
Шу боис иккинчи Ренессанс даври сифатида тарихга кирган.
Амир Темур адолатпарвар ҳукмдор, буюк саркарда сифатида ўзининг аниқ стратегиясига эга бўлган. Сиёсий-ахлоқий тартиботга асосланган одил жамият барпо этишни мақсад қилиб қўйганди ва мулк, хазина, кучли лашкар ҳамда сиёсий тизимнинг энг илғор шаклларини ўзида мужассам этган давлатни шакллантирган.
Мазкур давлат бошқаришга оид сиёсий-ҳуқуқий қарашларида қонун устуворлигини таъминлаш энг муҳим масала сифатида қаралган. Амир Темурнинг давлат ишларини ҳал этишда кенгаш, машварат ва қурултойга суяниб, иш тутгани бунга яққол мисолдир.
Амир Темур ҳам ўз даврида бутун Осиё ҳамда Европа халқларини Тўхтамиш ва Боязид истибдодидан халос этиб, бу ўлкаларда сиёсий барқарорлик ўрнатган. У, энг аввало, ўз юрти ва элининг фаровонлигини ўйлаган халқпарвар бўлган.
Мазкур ғоялар эса, Амир Темурнинг давлатчилик борасида тутган ислоҳотлари, давлат ва унинг тузилиши ҳамда сиёсий бошқарувига оид қимматли тажрибаси, даврнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари «Темур тузуклари» асарида ўз ифодасини топган.
Масалан, ушбу асарда ёзилганидек, Амир Темур сиёсат арбоби, ҳам адолатпарвар ҳукмдор сифатида салтанатнинг марказий аппарати ва маҳаллий ҳокимиятнинг қайси ижтимоий тоифаларга таянишини аниқ белгилаб берган. Шунингдек, уларнинг манфаатларини уйғунлаштириш, мансабдор шахсларнинг бурч ва вазифаларига оид илғор усулларни ҳам қўллаган. Амир Темур илк бор жамиятни 12 тоифага, яъни саййидлар, уламо ва шайхлар; билимдон кишилар; дуогўй тақводорлар; лашкарнинг сипоҳлари, сарҳанг ва амирлар; сипоҳ билан раият; доно ва ишончли кишилар; вазирлар, саркотиб ва девон битикчилари; табиблар, мунажжим ва муҳандислар; муҳаддислар (ҳадис олимлари ва ровийлар), сўфийлар ва орифлар; ҳунар ва санъат аҳли; сайёҳ ва тижорат аҳлларига бўлиб, давлат бошқарувида уларнинг ёрдамидан фойдаланган.
Амир Темур вазирлар, амирлар ва вилоят волийлари ишига алоҳида аҳамият берган. «Тузуклар»да қайд этилишича, вазирлар асиллик ва тоза насллик, буюклик; ақлу фаросат; сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик ва уларга хушмуомала бўлиш; сабру бардошлилик ва мулойимлик сифатларига эга бўлиши шарт эди. Жумладан, «Яна тажрибамда кўриб билдимки, — дейди соҳибқирон, — давлат агар дину диёнат асосида қурилмас экан, тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат яланғоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса, назарини олиб қочади. Ёхуд касу нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги-тўсиғи йўқ уйга ўхшайди. Шунинг учун ҳам мен ўз салтанатим биносини дини ислом, тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим. Салтанатни бошқаришимда учраган ҳар қандай воқеа ва ишни тўра ва тузук асосида бажардим», деб ёзган.
«Тузуклар»да таъкидланишича, Темур ўз вазирларига нисбатан меҳрибон бўлган. Шунингдек, уларни ортиқча сийламаслик лозимлигини ҳам айтиб ўтган. Зотан, Темур «Вазир золим бўлса, салтанат ишлари тез муддатда парокандаликка учрайди» деб ҳисоблаган. Вазирларнинг вазифаларини тафтиш этаётганда, ўз ворисларига туҳмат ва ҳиссиётларга берилмаслик кераклигини алоҳида уқтирган. Ушбу ғояларнинг аҳамияти шу даражада баландки, ҳатто, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишларни тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори унинг амалий ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Дарҳақиқат, Харакатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ. Унинг барча йўналишлари, авваламбор, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш, тинчлик ва барқарорлик, хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Ушбу демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган мамлакатимиз ташқи сиёсати Концепцияси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан янги босқичда амалга ошаётганлиги барчамизни қувонтиради.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан олиб бораётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи сиёсати Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўтган даврда Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўйдики, буларнинг барчаси мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида изчил сиёсат олиб бораётганидан далолатдир. Дарҳақиқат, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, ўтган қисқа вақт мобайнида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилди. Қувонарли томони шундаки, давлатчилик тарихимизга назар ташласак, мана шундай дипломатик ўзаро ҳамкорлик муносабатлари Амир Темур даврида ҳам амалга ошганлигининг гувоҳи бўламиз. Жумладан, Амир Темур ўзи яшаб турган жамиятни энг етук жамият қилиш учун, фаровон ҳаёт бўлиши учун курашибгина қолмай, балки уни бутун дунёда тантана қилиши, довруғ солиши мумкинлигига ишонган ҳам эди. Ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун, айниқса ёшларимиз учун ҳам, халқимиз учун ҳам “Темур тузуклари”да жамият, шахс, қонун масалаларида белгиланган ўгитларни ўрганиш ҳар жиҳатдан муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Зеро, қонун устуворлигини таъминлаш масалалари ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўрин тутгани ва амалда қўлланилгани бугунги кун учун ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. Агар бугунги кунда Ўзбекистоннинг ташқи савдо ва халқаро муносабатлари янги босқачга кўтарилиб, инновация ва технологиялар юртимизга кириб келаётган бўлса, мазкур сохадаги ишлар ҳам Амир Темур даврида катта аҳамият касб этган.
Феруза Мухитдинова,
Юридик фанлар доктори
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.