currencies image

11 847,16 UZS

52,28

usd

currencies image

13 843,41 UZS

157,81

eur

currencies image

141,44 UZS

2,77

ru



АсосийЯнгиликларАндижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти ички ишлар вазирининг шахсан назоратида

Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти ички ишлар вазирининг шахсан назоратида

Ўзбекистон

calendar

19.05.2021

eye

1 241

Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти ички ишлар вазирининг шахсан назоратида

Жорий йилнинг 13 майида Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқларда турли талқинлар, миш-мишлар ва салбий изоҳларни келтириб чиқармоқда. ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари Андижон вилояти ИИБ томонидан амалга оширилмоқда. Ишга Ички ишлар вазирлигининг алоҳида мутахассислари жалб этилган. Ҳозирда, воқеа жойидан олинган ашёлар, биологик излар, жабрланувчи ва гумонланувчиларга тегишли кийимлар далил тариқасида олиниб, суд-тиббий экспертиза, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизалар тайинланган. Шунингдек, жабрланувчи О.О.нинг кўрсатмасига кўра, унга зўрлик ишлатган ҳамда жинсий алоқада бўлганлиги важ қилинаётган олти нафар гумонланувчи фуқароларнинг кўргазмалари, воқеанинг хронологик тартиби ҳамда мавжуд гувоҳларнинг баёнотлари тўлиқ ўрганилмоқда. Воқеа юзасидан гумонланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, дастлабки суд тиббий экспертизасининг натижалари ҳамда жабрланувчининг кўрсатмалари ўртасида жиддий тафовутлар борлиги сабабли, қўшимча тергов ва тезкор ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Мазкур жиноятни фош этиш жараёни Ички ишлар вазирининг шахсан назоратида бўлиб, ҳолат тўлиқ ўрганилмоқда. Терговнинг якуни бўйича ҳар бир иштирокчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда айбдорлар учун жазо муқаррарлиги таъминланиши кафолатланади. Бу ҳақда жамоатчиликка ўз вақтида ва батафсил эълон қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
757

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


24-июл 2026, 04:39
757

Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.


28-июл 2026, 10:13
704

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


25-июл 2026, 06:28
643

Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?

Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.

Мавзуга доир янгиликлар: