Ўзбекистон
19.05.2021
824
Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган андижонлик келинчак билан боғлиқ воқеалар… Бу ёвузлик ҳақида гапириш, ёзиш нақадар қийин. Уруш йилларида немис газандлари кексаларни хўрлаб, болаларни азоблаб газ печларида ёқиб юборганини фильмларда кўриб, китобларда ўқиб, қанчалик қалбимиз ларзага келган, нафратдан юрагимиз тилка пора бўлган. Орадан қанча-қанча йиллар ўтган бўлса-да, ўша машъум воқеалар, ўша таҳқирланган халқнинг кўз ёшлари кўзимизда, қалбимизда қотиб қолгандек… Уруш даҳшатларини ҳар гал эсга олганда, ўша аччиқ оғриқлардан, ёвузликлардан танамиз зирқирагандек бўлади. Ёвузлик ҳақида ўйлашнинг ўзи инсоннинг юрагини ларзага солади. Бугун ёвузлик, тубанлик каби инсонийликдан йироқ иллатлар ботқоғига ўзбеклар ҳам ботиб бораётганлиги қанчалар уятли. Бугун шундай тинч ва осойишта замонда ўз ота-онасига, ўз синглисига, ўз ҳамюртига, ўз қўшнисига, ўз миллатдошига ёмонликни раво кўраётган манфурлар орамизда, ёнимизда эканлиги қанчалар аянчли ва қўрқинчли. Бир вақтлар “сут кўр қилгур ҳароми, Гитлер оқпадар” деб босқинчи немис фашистларни бор нафратимиз билан лаънатлаган бўлсак, бугун ундан ҳам баттар оқпадарлар билан бир ҳаводан нафас олаяпмиз. Нега қўлига пичоқ олиб, ўз қавмини қонга белаган қонхўрларни кечиришга ўргандик, нега бегуноҳ норасидаларга, аёлларга айтиб бўлмас зўрлик қилаётган ҳайвонларга инсонпарварлик қилинаяпти, нега?! Нега инсон боласи шу қадар тубанлашиб кетди? Нега бундай ҳолатлар такрор-такрор содир бўлаяпти-ю, нега кескин чоралар кўришга шошилмаяпмиз? Керак бўлса, қонунларга ўзгартиш киритишга, бундайларга қилмишига яраша оғир жазолар беришга ким ёки нима халақит бераяпти? Бундай мудҳиш воқеанинг изи “назоратга оламиз”, “кўриб чиқамиз”, “ечим топамиз,” деган ёлғон ваъдалар билан йўқолмайди. Бу саволларга, бу оғриқларга жавобни, бу ифлосликларга муносиб жазони асло кечиктириб бўлмайди. Ва, жиноий жавобгарликнинг кучи эса, ҳар ким ўз қилмишига яраша жазосини олиши, жазо муқаррарлиги бўлиши шарт! Матбуот ва кенг жамоатчилик назоратида турган бу ишни Ички ишлар вазири шахсан назоратга олганлиги, шунингдек яна бир қанча нуфузли идоралар бу мудҳиш воқеа сабабчиларига тегишли жазо берилиши тарафдори эканлиги албатта бу ёвузликка муносиб жазо тайинланишига умид уйғотади. Ваҳшийлик ва ёвузлик жазосиз қолмайди! Маруса ҲОСИЛОВА, журналист
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди
Сиз ЙПХ ходимидан дислокациянинг кўчирмасини сўраш қонуний эканлигини биласизми?
Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти ички ишлар вазирининг шахсан назоратида
Янги автомашина неча йилдан сўнг техник кўрикдан ўтказилади?