Ўзбекистон
21.07.2023
1 307

Бош прокуратура томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Избоскан туманида “О.Х.” хусусий корхонаси раҳбари О.Х. ва бошқалар тумандаги Нақшбанд кўчасининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.