Ўзбекистон
13.07.2023
1 376

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ёш болани итлар тишлагани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, воқеа 9 июль куни Хўжаобод туманида содир бўлган. 2018 йилда туғилган бола туманнинг “Мустақилликнинг 30 йиллиги” маҳалласига холасининг уйига меҳмонга борган. Бола аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда жойлашган чиқинди ташлаш жойига яқин ҳудудда қаровсиз ҳолатда ўйнаётган вақтда итлар галаси унга ҳужум қилган. Маълум қилинишича, боланинг ўнг юзи, иккала қулоқ супраси, чап ўмров соҳаси, кўкрак қафаси орқа юзаси, иккала елка, думғаза соҳасида ит тишлаган жароҳатлари бор. Таъкидланишича, вилоят марказидаги шифохонада даволанаётган боланинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли, ҳушида, ўзи мустақил овқатланмоқда, ҳаракатланмоқда. Даволаниш жараёнлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва тиббий марказ директори назоратига олинган, болада қутуриш аломатлари йўқ. Бир неча кун олдин ҳам Самарқандда ит 5 ёшли болага ташланган, шу ердан ўтиб кетаётган такси ҳайдовчиси болани итнинг ҳужумидан қутқариб қолган эди. Ит боқиш қоидаларини бузганларга қандай жавобгарлик бор? Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузганлик учун БҲМнинг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача (33000 сўмдан 165000 сўмгача) жарима жазоси бор. Ушбу ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан 1 бараваригача (165000 сўмдан 330000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган. Демак, ит тишлаб олса ва бунинг оқибатида ит тишлаган шахснинг ўзига ёки мол-мулкига зарар етса, фуқаролар БҲМнинг иккидан бир қисмидан 1 бараваригача (165000 сўмдан 330000 сўмгача) жарима жазосига тортилиши мумкин. Ит эгаларининг мажбуриятлари Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак. Бундан ташқари, итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Комилжон Комилов Андижон ҳокимига ўринбосар бўлди
Тайинловгача у Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ректори эди.
Жами 58 минг “кўки” эвазига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Андижонда уйларнинг бири ёниб кетди
Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин 40 дақиқада ўчирилган.
Республика ишчи гуруҳи: халқ розилиги — устувор вазифа
Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.