Ўзбекистон
01.09.2023
1 803

Қирғизистон Республикасининг Ўш области Аравон райони ҳамда Андижон вилояти Марҳамат туманини боғлаб турувчи “Мингтепа” чегара пости очилди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами куни очилган “Мингтепа” чегара пости нафақат чегара ҳудудида яшовчи аҳоли, умуман, андижонликлар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Кенг жамоатчилик вакиллари, қирғизистонлик меҳмонлар иштирокида чегара пости очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўш области губернатори ўринбосари Уристем Манапов барчани Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг мустақиллик байрами билан муборакбод этди. Йигирма йил аввал ёпилган мазкур чегара пости бугун яна фаолиятини бошлади. Бугун шунингдек, Қирғизистон Республикаси Жалолобод области билан Ўзбекистонни боғлаб турувчи Хонобод шаҳридаги “Хонобод” ҳамда Қирғизистоннинг “Бекобод” чегара постлари ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.