currencies image

12 664,23 UZS

11,65

usd

currencies image

13 759,69 UZS

34,25

eur

currencies image

136,46 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларАнтирадар ўрнатиш қай даражада қонуний? Машинада телефон ва бошқа техник жиҳозлардан фойдаланиш тўғрисида энг муҳим 5 жиҳат

Антирадар ўрнатиш қай даражада қонуний? Машинада телефон ва бошқа техник жиҳозлардан фойдаланиш тўғрисида энг муҳим 5 жиҳат

Ҳуқуқ

calendar

29.03.2024

eye

285

Антирадар ўрнатиш қай даражада қонуний? Машинада телефон ва бошқа техник жиҳозлардан фойдаланиш тўғрисида энг муҳим 5 жиҳат© Фото: hudud24.uz / habikatura

Антирадар нима? Унинг радар-детектордан қандай фарқи бор ва уларни машинага ўрнатиш қай даражада қонуний? Қандай ҳолатда машинада телефондан фойдаланиш мумкин? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов ушбу мақолада машинада телефон ва бошқа техник жиҳозлардан фойдаланиш билан боғлиқ асосий жиҳатлар хусусида сўз юритади.

Қандай ҳолатда телефонда гаплашиш мумкин?

Ҳеч кимга сир эмаски, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланган ва бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шунга қарамай, Йўл ҳаракати қоидаларида маълум истиснолар бор. Хусусан, телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мумкин.

Машина ҳайдаш давомида ижтимоий тармоқларда жонли эфирда чиқиш қилиш, сторилар қўйиш мумкинми?

Машина бошқарувида туриб ҳайдовчи томонидан олинган видеоларга кўзи тушмаган Интернет фойдаланувчисининг ўзи бўлмаса керак. Масалан, машинада юқори тезликда ҳаракатланаётганлиги акс этган ёки жонли эфирларда блогерлар томонидан рулда турли воқеаларга муносабат билдирилган видеолар янгилик эмас ва бундай ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда.

Хўш, бу қай даражада қонуний? Юқоридаги ўринда кўриб чиқилгандек, телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланишга йўл қўйилади.

Шу ўринда савол туғилади – бу истисно фақат телефон сўзлашувлари учунми ёки бошқа ҳолатлар учун ҳам қўлланиладими? Айтиш керакки, қонунчилик бу борада аниқ ва қатъий қоидаларни ўрнатмаган.

Хусусан, қулоқчинлар ёки қўл ишлатмасдан сўзлашиш имконини берувчи ускуналар орқали фойдаланишга рухсат берилган. Бу ўринда фойдаланиш мақсадларига аниқлик киритилмаган. Жумладан, телефондан нафақат қўнғироқ қилиш ва унга жавоб бериш, балки аудио, видеотасвирларни олиш, мусиқа тинглаш, фильмлар томоша қилиш ёки ижтимоий тармоқларга кириш ҳам мумкин. Бундан ташқари, бугунги кунда навигатор дастурлар аксариятнинг сафардаги ёрдамчисига айланиб улгурган.

Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, ҳуқуқий жиҳатдан қўл ишлатмай сўзлашиш имконини берувчи ускуналар орқали телефондан фойдаланишга чекловчи қатъий тақиқ йўқ ҳамда телефондан машина бошқариш давомида қўлни ишлатмай фойдаланиш мумкин.

Аммо таъкидлаш керакки, ушбу бўшлиқ автоҳалокатлар сони ошишига, шу билан бирга, кишиларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий шикаст етишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, Йўл ҳаракати қоидаларида телефондан фойдаланиш рухсат этилаётган ҳолатлар доираси аниқ белгиланиши керак (масалан, қўл ишлатмай сўзлашиш имконини берувчи ускуналар орқали навигaция, телефон сўзлашувлари учун фойдаланиш).

Машинага теле, видеомонитор ўрнатиш мумкинми?

Йўл ҳаракати қоидаларига асосан ҳайдовчига транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган теле, видеомонитордан теле, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш тақиқланган.

Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, ушбу тақиқ фақатгина бошқарув давомида томоша қилишга тегишли бўлиб, машинага теле, видеомонитор ўрнатишга нисбатан ҳеч қандай тақиқ қўймайди.

Машинага антирадар ва радар-детектор ўрнатиш қай даражада қонуний?

Бугунги кунда радар-детектор (халқ тилида «антирадар») аксариятнинг асосий ёрдамчисига айланиб улгурди. Хўш, антирадарнинг ўзи нима? Унинг радар-детектордан қандай фарқи бор ва уларни машинага ўрнатиш қай даражада қонуний?

Радар-детектор – бу керакли частоталарга мослашган пассив радиоприёмник бўлиб, у радар сигналларини аниқлаб, автомобилнинг ҳаракат тезлигини ўлчовчи қурилмаларнинг борлиги ҳақида ҳайдовчига сигнал беради. Антирадар эса актив радиaция генератори бўлиб, радарга таъсир кўрсатиб, унинг фаолиятини бузади.

Ушбу икки атама бир-бирининг ўрнида тез-тез ишлатилсада, улар ўртасида катта фарқ бўлиб, радар-детектор фақатгина радар сигналларини аниқлайди ва бу тўғрисида огоҳлантириш беради, антирадар эса радарни техник жиҳатдан таъсир кўрсатади ва уни бузади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, кўплаб хорижий давлатларда радар-детектор ва антирадардан фойдаланиш тартибга солинган бўлсада миллий қонунчиликда бу масала тўлиқ тартибга солинмаган.

Бошқа давлатларда қандай?

Бир қатор сабабларга кўра, аксарият хорижий давлатлар радар-детектор ва антирадардан фойдаланишни тақиқлаган ва ушбу тақиқларни бузганлик учун қатъий жавобгарлик белгилаган. Айтиш лозимки, биринчидан, ушбу қурилмалар йўл ҳаракати хавфсизлигини камайтиради. Жумладан, радар-детекторлар ҳайдовчиларни тезликни оширишга ундаши мумкин, чунки улар йўлда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида эмас, фақатгина радар мавжудлигидан хабар беради.

Иккинчидан, антирадарлар тезликни аниқловчи радар фаолиятини ишдан чиқариб белгиланган тезлик чекловига риоя қилмаслиги, бунинг натижасида жаримага тортилмаслиги ва тезликка оид талабларга амал қилинмаслигига сабаб бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки, радар-детекторлар ва антирадардан фойдаланишга оид қонун ҳужжатлари мамлакатдан мамлакатга фарқ қилиши мумкин.

Радар-детектор ва антирадардан фойдаланиш тақиқланган ва унга рухсат берилган Европа давлатлари. Манба: dvizhok.su

Жумладан, Финляндияда радар-детекторлар тақиқланган, Норвегияда улардан фойдаланишга рухсат берилган, аммо чекловлар билан. Болтиқбўйида радар-детекторларни сотиб олиш тақиқланмаган, аммо уларнинг ноқонунийдир: агар полиция машинадан ушбу қурилмани топса, уни мусодара қилади ва ҳайдовчига жарима солади. Эстония чегарачилари тез-тез мамлакатга кираётган ҳайдовчиларнинг радар-детектори бор-йўқлиги ҳақида сўрашади.

Скандинавия мамлакатларида ҳам радар-детекторлардан фойдаланиш тақиқланган. Швеция ва Данияда ушбу турдаги ҳар қандай турдаги қурилмалардан фойдаланиш мумкин эмас. Бунга риоя қилмаслик жарима ва қурилмани мусодара қилиш билан жазоланади. Швецияда қамоқ жазо ҳам қўлланилиши мумкин.

Энг қатъий қонунлар Франция ва Швейцарияда амал қилади: агар машинада радар-детектори топилса, нафақат у, балки автомобиль ҳам мусодара қилинади. Австрия ва Германияда қурилма мусодара қилинади.

Таъкидлаш жоизки, Европанинг 30 дан, Осиёнинг эса 15 дан ортиқ давлатида радар-детекторлардан фойдаланиш тақиқланган. Антирадарга эса деярли дунёнинг ҳеч бир давлатида рухсат берилмаган.

Бундан кўзланган мақсад – ҳайдовчини фақат радар бор жойда эмас, ҳамма ерда қоидани бузмай ҳайдашга мажбур қилиш. Яъни қаерда радар борлигини билмай ҳар ерда ҳар доим тўғри ҳайдайди.

Улашиш:

Бошқалар

27-март 2024, 13:07
3 523

Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб

Hudud24.uz ушбу мақолада радарлар орқали қайси ҳолатларда жарима чиқарилиши мумкинлиги, радарларга қўйилган техник талаблар, ноқонуний жарималарни бекор қилиш йўллари ва бошқа шунга ўхшаш долзарб саволларга содда талқинда жавоб берилади.


14-март 2024, 13:03
1 323

Ишга киришда дастлабки синов муддати: муҳим 7 саволга жавоб

Лавозим ошаётганда ҳам дастлабки синов муддати қўлланиладими? Синов муддатини оғзаки белгилаш мумкинми? Муддати қанча бўлади? Hudud24.uz бугун дастлабки синов муддати билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар ҳақида батафсил маълумот беради.


3-апрел 2024, 12:01
1 235

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.


1-апрел 2024, 12:51
651

Мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳон – муҳим 13 қоида

Жорий йилда мактаб битирувчилари учун якуний аттестациялар 2024 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади. Аттестациядан кимлар озод қилиниши мумкин? Аттестация жараёнида китоблардан фойдаланишга рухсат бериладими? Ота-оналар ҳам жараёнда қатнашиши мумкинми?