Ҳуқуқ
05.06.2025
2 138

1. Кимларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади?
- Ижтимоий ҳимоя реестирига киритилган ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 669 минг сўмдан кам оилалар;
- Реестрларга киритилмаган, Реестрларга кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн 3 минг 500 сўмдан кам бўлган оилалар
2. Компенсация миқдори қанча?
электр учун – ойига базавий меъёрдан (яъни, 200кВт соатдан) ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;
газ учун – ноябрь-февраль ойларида базавий меъёрдан (яъни, 500 куб метрдан) кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун.
3. Компенсация олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Бунда аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади.
Аризалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар қабул қилинади.
4. Компенсация ҳар ой тўлаб бериладими?
Компенсация олувчи оилаларнинг мезонларга мослиги ҳар ойда автоматик ўрганилиб, мезонларга мос келган тақдирда, кейинги ойлар учун алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда компенсация тўлови давом эттирилади.
5. Иситиш мавсумида кимларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади?
2025/2026 йил иситиш мавсумида ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
— реестрларга киритилган оилаларга;
— “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, ёрдамга муҳтож оилаларга.
Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:
— боқувчисини йўқотган оилалар;
— аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат оилалар;
— ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;
— узоқ даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;
— ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчилар ва ёлғиз кексалар;
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.