Ўзбекистон
09.06.2024
1 720

Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси 2024 йилнинг 10 июнидан эътиборан, янги виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилади.
Янги хизмат ёрдамида, виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.
Янги визага мурожаат этиш жараёни орқали мурожаатчилар ҳар қандай талаб этиладиган виза мурожаати учун маъмурий тўловни, суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга оширади.
Виза мурожаатчилари виза учун маъмурий тўловни амалга оширишлари учун қуйидаги танловларга эга бўладилар:
“Tenge Банк”нинг барча филиалларида нақд пул орқали (Тўловлар АҚШ Элчихонасида қабул қилинмайди).
Веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали.
Янги суҳбат тизими 10 июндан эътиборан, https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.
Янги суҳбат тизими орқали, суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар, етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини Консуллик Бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.
Ушбу жараёндаги янгиланишлар натижасида виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгармайди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.