#NoComment
27.07.2024
164
Ўзбекистонлик ҳунармандлар шу йилнинг 12-15 июль кунлари Американинг маданий пойтахтларидан бири — Нью-Мексико штати Санта-Фе шаҳрида ўтказилган анъанавий "Халқаро халқ амалий санъат бозори" (ИФАМ) фестивалида қатнашди.
Анъанавий тарзда энг кўп сонли делегациялардан бири бўлган ўзбек ҳунармандлари таркибига 10 ортиқ усталар кирди ва улар анъанавий санъат намуналарининг кенг кўламини намойиш этдилар. Ипак гиламлар, анъанавий матолардан тикилган кийимлар, заргарлик, керамика буюмлари шулар жумласидандир.
Фестиваль ташкилотчилари ва меҳмонлари Ўзбекистон амалий санъатининг ўзига хослиги, гўзаллиги ва хилма-хиллигини юксак баҳолади. Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик ҳунармандлар томонидан яратилган маҳсулотлар халқ амалий санъати ихлосмандларининг катта қизиқишига сабаб бўлди. Хусусан, ўзбек гиламларининг тузилиши, мураккаб нақш ва жозибали ранглари билан коллекционерларни ҳайратга солди.
Бир неча юз йил вақт мобайнида ишлаб чиқариш технологиялари деярли ўзгармаган машҳур ўзбек керамикаси ҳам диққатдан четда қолмади. Ўзбекистон ҳунармандларининг зилол ва тўқ кўк сирли керамика буюмлари меҳмонлар томонидан эътироф этилди.
Ватандошлар ярмарка доирасида амалий санъат асарларини яратиш тарихи ва услублари, улардаги нақшларнинг аҳамияти ва рамзлари, усталар сулолалари ҳамда ушбу соҳалардаги замонавий тенденциялар ва инновациялар ҳақида сўзлаб берди. Кўплаб америкаликлар учун бундай ҳикоялар Ўзбекистоннинг ранг-баранг маданияти ҳақида қизиқарли манба бўлди.
Фестиваль кунлари ўзбек ҳунармандлари салкам ярим миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот сотишга эришди.
Маълумот учун, маҳаллий санъат мактаблари вакиллари 2004 йилдан бери ўтказиладиган ушбу ярмаркада мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда. Фестиваль давомида 60 мамлакатдан келган 150 дан ортиқ ҳунармандлар халқ амалий санъати маҳсулотларини меҳмонлар ва Ню-Мексико штати аҳолисига намойиш этиш ҳамда сотиш имкониятига эга бўладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.