Ўзбекистон
16.02.2024
1 356
© Фото: Kun.uzАсака туманида “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидаги йиғилишда маълум қилинди.
Келтирилилишича, жорий йилда Андижонда 190 та кўп қаватли уй-жой қурилиб, 7 мингта оила янги хонадон билан таъминланади.
Шунингдек, Асака туманида “Янги Ўзбекистон” массивини ташкил этиб, 68 та уй қуриш, Шаҳрихон туманини ҳам “Янги Ўзбекистон” массивлари дастурига киритиш режалаштирилмоқда.
Умуман, Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилиши, аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилиши белгиланди.
Ипотека дастури учун Андижонга қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.