Ўзбекистон
28.12.2023
1 315

Вилоят навбатчилик штабига келиб тушган хабарга кўра бугун, 28 декабрь куни Бандихон туманининг “Полвонтош” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Музработ-Душанбе” магистраль газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Ҳозирда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган:
Термиз шаҳри;
Бандихон тумани;
Қизириқ тумани;
Музработ тумани;
Термиз тумани;
Жарқўрғон тумани;
Қумқўрғон тумани.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Сирдарёда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси салкам 62,5 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади. Бу каби ҳолатларда “заправка”лар қандай жавобгарликка тортилади?
Тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.
Навоийда Cobalt газ баллони портлаб кетиши оқибатида 3 яшар бола вафот этди
Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.