Ўзбекистон
17.04.2023
1 545

Автобус салонига ёпиштирилган эълон юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий маълумот берди.
Кеча ижтимоий тармоқларда 43-сонли йўналишдаги автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун махсус жой ажратилганлигини акс эттирувчи эълон автобус салонига жойлаштирилганлиги акс этган фотосурат тарқалган эди. Эълонда "Аёллар ҳудуди ва ўтириш жойлари: эркакалардан илтимос, аёллар тарафда турманг ва ўтирманг" ҳамда "Эркаклар ҳудуди ва ўтириш жойлари: аёллардан илтимос, эркаклар тарафда турманг ва ўтирманг" каби ёзувлар акс этган.
Insider.uz телеграм каналида эълон қилинган мазкур фотоларга муносабат билдириб, блогер Никита Макаренко "Биз кутган жамоат транспорти ислоҳоти шуми?" дея пост эълон қилди.
Маълум бўлишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг масъул ходимлар томонидан тезкор текширув ўтказилганда, бу эълон 43-сонли автобусга ёпиштирилганлиги аниқланган ва тезкорлик билан автобус салонидан олиб ташланган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда барча автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилаётганлигини, шунингдек, автобус салонида турли хилдаги ахборот материаллари тарқатилишини олдини олиш, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳолатлар кузатилган тақдирда «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.