currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларАвтомагистралларда ҳаракатланишда нима тақиқланади?

Автомагистралларда ҳаракатланишда нима тақиқланади?

Ҳуқуқ

calendar

26.09.2024

eye

67

Автомагистралларда ҳаракатланишда нима тақиқланади?

Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза этилишини, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки, шунингдек атроф муҳит ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ЎРҚ–348-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонун билан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органларининг ваколатлари белгилаб берилган.

Шу билан бирга, мазкур қоннуннинг 10-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларидан бири бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, ушбу ваколатлардан фойдаланилган ҳолда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза этиш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Йўл ҳаракати қоидалари лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрда “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қорорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ЎРҚ–348-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг Йўл ҳаракати соҳасидаги талабларини тўлиқ амалга ошириш, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги вақолатларини аниқ белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ЎРҚ–348-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларидан бири, шаҳарлардаги, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг, йўлкаларнинг ҳамда йўл ҳаракатини тартибга солиш воситаларининг, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларининг жиҳозланиши ва соз ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади:

пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар, мопедлар, тракторлар ва ўзиюрар ускуналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;

юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши;

5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;

ажратувчи бўлакнинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш;

орқага ҳаракатланиш;

транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.

Ҳайдовчи қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда, транспорт воситасини ушбу Қоидаларнинг 8-боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган тасмага (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнгроқда) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 333

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 542

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 647

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 380

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.