currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларАвтомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

4 259

Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 25 га яқин имтиёзлар назарда тутилган. hudud24.uz уларнинг айримларидан фойдаланиш ҳақида маълумот беради.

  1. Бир марталик моддий ёрдам

“Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 380 минг сўмгача) моддий ёрдам берилади. Моддий ёрдам олиш учун маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза берилади. Ёшлар етакчиси 3 иш кунида ариза берган шахснинг ижтимоий ҳолатини ўрганади ҳамда моддий ёрдам бериш ёки рад этиш тўғрисида Васийлик кенгашига (туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими) хабар беради. Моддий ёрдам “Халқ банки” орқали нақд ёки пластикка картага берилади. Бир марталик моддий ёрдам олиш ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқаришга асос бўлмайди. Моддий ёрдам бир йилда бир маротаба берилади.

  1. Ёшларнинг тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Ёшларнинг тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқиш харажатларининг 75 фоизигача қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида тўлаб берилади. Бунинг учун тадбиркорликка ёки касб-ҳунарга ўқишни истаган ёшлар туман (шаҳар) Ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади ва ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ўқиш харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Ҳоким ёрдамчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин. Ўқиш харажатларнинг 75 фоизигача қисми, бироқ қуйидаги миқдорлардан кўп бўлмаган ҳолда тўлаб берилади: – бир ойгача бўлган курслар учун – БҲМнинг 4 бараваригача; – бир ойдан 2 ойгача бўлган курслар учун – БҲМнинг 8 бараваригача; – икки ойдан кўп муддатли курслари учун – БҲМнинг 12 бараваригача. Ҳоким ёрдамчиси ёшларнинг ҳақиқатда ўқиётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг қилади. Агар ёшлар ўқишга бормаётган бўлса, курс харажатларини қоплаш тўхтатилади.

  1. Ёшларнинг автомактабда ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Ёшларнинг автомактабда ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 бараваригача (ҳозирда 1 млн 380 минг сўмгача) қисми қоплаб берилади. Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 3 иш кунида тегишли ёшлар етакчисига юборилади ва ёшлар етакчиси 5 иш кунида ўқиш харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Ҳоким ёрдамчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин. Ўқиш харажатини қоплаб бериш қаноатлантирилганда, пул ўқув марказининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Ёшлар етакчиси ёшларнинг ҳақиқатда автомактабга бораётганлигини ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилади. Агар ёшларнинг ўқишга бормаётганлиги аниқланса, пул тўлаб бериш бекор қилинади. 4. Деҳқончилик ва томорқа юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия берилади. Томорқаси бўлган ёки деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия берилади. Субсидия олиш учун ариза берувчи Ёшлар ишлари бўлимига ери борлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уруғлик ва кўчатларни харид қилиш шартнома нусхасини тақдим этади. Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ариза берувчининг деҳқончилик қиладиган ерига бориб уруғлик ва кўчат экишга шароит борлигини ўрганади. Ўрганиш натижасига кўра, пул ажратиш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида Ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Пул ёшларнинг қўлига берилмайди, ажратилган пул уруғлик ва кўчат етказиб берувчи ташкилотга ўтказиб берилади.

  1. Тадбиркорлик учун ижара харажатлари қоплаб берилади

Ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган ёшлар ўз фаолиятини олиб бораётган жойнинг йиллик ижара тўловининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида қоплаб берилади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар Ёшлар ишлари бўлимига тақдим қилиниши керак:

  • тадбиркорлик гувоҳномаси нусхаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи QR-кодли маълумотнома;
  • ижара шартномасининг солиқда ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома;
  • ижара шартномаси нусхаси.

Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ижара шартномаси харажатларини қоплаш ёки рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимига хабар беради. Ариза рад этилса, у асослантирилган бўлиши лозим. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, ойлик ижара пули ижарага берган шахс ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш давомида қайсидир мансабдор шахс, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси фаолиятидан норози бўлсангиз, ҳеч иккиланмай судга, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун яна бир нечта имтиёзлар мавжуд, улардан фойдаланиш тартиби ҳақида кейинги мақолаларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Дилмурод Ражабоев,

hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 783

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 721

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 613

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-сентябр 2023, 14:00
4 750

Айрим талабаларга конрактининг 50 фоизи тўлаб берилади: имтиёздан фойдаланиш ҳақида 5 та муҳим маълумот

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларга контракт пулининг бир қисми қоплаб берилади. Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади? Имтиёз қайси ОТМларда амал қилади? “Супер контракт” ҳам тўлаб бериладими? Қаерга мурожаат қилиш керак? hudud24.uz қуйидаги мақолада ушбу имтиёздан фойдаланиш тартибини тушунтиради.

cover image
19-июн 2023, 14:09
2 803

"Ёшлар дафтари"га киритилганларга ижара ҳақини тўлаш учун қандай ёрдам берилади?

cover image
23-октябр 2023, 07:45
1 700

Ногиронлиги бор шахслар ва уларнинг қаровчиларига қандай имтиёзлар бор?

Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи фуқаролар учун 80 дан ортиқ имтиёзлар берилган. Hudud24.uz қуйида шуларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтади.

cover image
18-октябр 2023, 14:00
2 686

“1 ойлик армия”: кимлар чақирилади-ю кимлар чақирилмайди? 10 та муҳим саволга жавоб

“1 ойлик армия”га бориш ҳамма учун мажбурийми? Хизмат ўташ тартиби қандай? Тўлов қанча ва бунда нималарга эътибор бериш керак? Хизматни ўтаганлар учун ўқишга киришда имтиёз бериладими? Hudud24.uz бугун сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ тартиби ҳақида муҳим саволларга жавоб беради.