#NoComment
04.06.2025
205
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 613-сон қарорига биноан ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:
— ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
— ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
— ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
— ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
— автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.
Ишончнома уни берган шахс томонидан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Ишончномани уни берган шахс томонидан амал қилиши муддатидан олдин бекор қилинганда ёки такрорий ишончнома расмийлаштирилганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Ишончномани бекор қилиш учун тўлов талаб этилмайди.
Ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумот «Notarius» ААTда қайд қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га электрон шаклда юборилади.
Бекор қилинган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар «Notarius» ААTда юритиладиган ишончномаларнинг алоҳида реестрига киритилади.
Ишончнома бекор қилинганда, ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ва ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда) хабарнома юборилади.
Ишончнома шакллантирилганда ёки бекор қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да автомототранспорт воситасини ҳисобга олиш маълумотларига (ишончноманинг рақами, бошқариш ҳуқуқига эга шахс(лар)нинг маълумотлари, амал қилиш муддати, бекор бўлиши каби) автоматик тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.