Ўзбекистон
22.05.2023
1 045

Бухорода қизларни фоҳишалик билан шуғулланиши учун чет элга юбориб келган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Марказий студия” информацион дастурида маълум қилинди. Жабрланувчилардан бирининг сўзларига кўра, у аёлга иш қидириб юргани, эридан ажрашганини айтган. Шунда аёл фоҳишалик эвазига чипта ва виза олиб беришини билдирган. У ўзининг бир нечта шериклари билан жиноий тил бириктириб, қизларни Туркия ҳудудида шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун йўллаган. Аёл қизларга 500 доллар бериб, моддий жиҳатдан қарам қилиб қўйган, авиачипта ва бошқа сарф-харажатлар ўз ҳисобидан бўлиб, улар кейинчалик қоплаб берилиши керак эди. Қизлар Туркияга борганидан кейин фоҳишалик қилиб ишлаб бериш шарти билан уларга 5 минг доллар қарздорлик юклаб қўйган. Олинган тезкор маълумотлар асосида Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушбу жиноий гуруҳ фаолияти устидан жиддий кузатув олиб борилган. Қизларни Бухоро—Истанбул йўналишидаги авиарейс орқали олиб кетишни режа қилган аёл Бухоро халқаро аеропортида қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судида кўриб чиқилган суд давомида аёлга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг шерикларидан бирига эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.