Ўзбекистон
05.06.2023
1 497

“Телеграм” мессенжери орқали номаълум шахслар 25 ёшли аёлга унда уятли фото ва видеотасвирлари борлигини айтиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 4.000.000 сўм талаб қилган. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, бу ҳақда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 25 ёшли (аёл) М.Н. шикоят қилган. Аниқланишича, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи ака-укалар бўлган. 25 ёшли Т.Ж. ва унинг укаси 23 ёшли У.Ж.лар М.Н.нинг суратини фотошоп дастури ёрдамида уятсиз шаклга келтириб ўзгартиришган. Т.Ж. ва У.Ж.ларга ҳозирда Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, бундай жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.